Даъво ариза берилган суд номи га
Даъвогар: Даъвогарнинг Ф.И.О.
Даъвогарнинг яшаш манзили
Даъвогарнинг телефон рақами
Даъвогарнинг электрон манзили
Жавобгар: Жавобгарнинг Ф.И.О.
Жавобгарнинг яшаш манзили
Жавобгарнинг телефон рақами
Жавобгарнинг электрон манзили
Даъво мазмуни: (Ижара тўловлари бўйича Ундирилиши сўралаётган ижара ҳақи ва пенянинг умумий суммаси сўм
қарздорликни ундириш тўғрисида)
Даъво ариза
Мен ва Жавобгарнинг Ф.И.О. ўртамизда Ижара шартномаси тузилган санада Ижара шартномасининг рақами-сонли ижара шартномаси тузилган, ушбу шартномага кўра, белгиланган ижара тўловини ўз вақтида, белгиланган муддатда ва миқдорда менинг транзит ҳисоб рақамимга тўлаши, ижарага олувчи шартномада кўрсатилган, ижара ҳақи тўлаши, биринчи тўловни шартнома рўйхатга олинган санадан бошлаб Шартномага асосан ижара ҳақи тўлаш муддати кун ичида амалга ошириши ва келгуси тўловларни шартноманинг кўрсатилган жадвалга асосан ҳар чоракнинг биринчи ойининг йигирманчи кунидан кечиктирмасдан тўлаши белгиланган, ижарага олувчи шартнома мажбуриятини бузиб, Ижара тўловлари бўйича келиб чиққан қарздорлик миқдори сўм қарздорликни тўламасдан келган, шартномада ижарага олувчи белгиланган ижара тўловини ўз вақтида ва миқдорда тўламаганлиги учун ижарага берувчига кечиктирилган ҳар бир кун учун тўлов суммасининг Ижара тўлови кечиктирилган ҳар бир кун учун тўланиши лозим бўлган пеня миқдори фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг Ижара тўлови кечиктирилганлиги учун тўланиши лозим бўлган пенянинг умумий суммаси миқдори фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. Шартнома шартларидан келиб чиққан ҳолда белгиланган муддатда тўланмаган ижара тўловлари учун жами Белгиланган муддатда тўланмаган ижара тўловлари учун ҳисобланган жами пеня миқдори сўм пеня ҳисобланди. Қарздорга бу ҳақда хабарнома юборилган бўлсада, у томонидан эътиборсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодексини 535-моддасига биноан, мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади.
Шунингдек, 543-моддасида ижарага олувчи мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шарт.
Мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш тартиби, шартлари ва муддатлари мулк ижараси шартномаси билан белгиланади. Булар шартномада белгиланмаган ҳолларда одатда худди шундай мол-мулкни ўхшаш ҳолатларда ижарага беришда қўлланиладиган тартиб, шартлар ва муддатлар белгиланган деб ҳисобланади.
Мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ ижарага олинган барча мол-мулк учун яхлит ҳолда ёки унинг ҳар бир таркибий қисми учун алоҳида-алоҳида ҳолда қуйидаги кўринишларда белгиланади:
вақти-вақти билан ёки бир йўла тўланадиган қатъий суммада белгиланган тўловлар тариқасида;
ижарага олинган мол-мулкдан фойдаланиш натижасида олинган маҳсулот, мевалар ёки даромадларнинг белгиланган улуши тариқасида;
ижарага олувчи томонидан кўрсатиладиган маълум хизматлар тариқасида;
ижарага олувчи томонидан ижарага берувчига шартномада келишилган ашёни мулк қилиб ёки ижарага топшириш тариқасида;
ижарага олинган мол-мулкни яхшилаш бўйича шартномада келишилган харажатларни ижарага олувчи зиммасига юклаш тариқасида.
Тарафлар мулк ижараси шартномасида мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ шаклларини аралаш амалга оширишни ёки ҳақ тўлашнинг бошқа шаклларини назарда тутишлари мумкин.
Агар мулк ижараси шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мол-мулкдан фойдаланганлик учун тўланадиган ҳақ миқдори шартномада белгиланган муддатларда, бироқ бир йилда кўпи билан бир марта тарафларнинг келишуви билан ўзгартирилиши мумкин. Қонун ҳужжатларида мулк ижарасининг айрим турлари учун, шунингдек айрим мол-мулк турларининг ижараси учун ҳақ миқдорини қайта кўриб чиқишнинг бошқача энг кам муддатлари назарда тутилиши мумкин.
Агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ижарага олувчи ўзи жавобгар бўлмаган ҳолатларга кўра, шартномада назарда тутилган фойдаланиш шартлари ёки мол-мулкнинг ҳолати жиддий ёмонлашган бўлса, у мол-мулкдан фойдаланганлик учун ижара ҳақини тегишли равишда камайтиришни талаб қилишга ҳақли.
Агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мол-мулкдан фойдаланганлик учун ижара ҳақини тўлаш муддатлари ижарага олувчи томонидан жиддий бузилган тақдирда, ижарага берувчи ундан ижара ҳақини муддатидан олдин, ижарага берувчи белгилаган муддатда тўлашни талаб қилишга ҳақли. Бунда ижарага берувчи мол-мулкдан фойдаланганлик учун кўпи билан икки муддатнинг ҳақини муддатидан олдин тўлашни талаб қилишга ҳақли.
“Ижара тўғрисида” ги қонуни 12-моддасига мувофиқ, ижара ҳақи ижара шартномасида томонларнинг ўзаро келишувига биноан белгиланади, бунда ер ва табиий ресурслар учун ижара ҳақи Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида кўрсатилган тартибда ва доирада белгиланади.
Ижара ҳақи ижарага олинган мол-мулкнинг эгасига тўланади. Бунда, башарти давлат мол-мулк ижарага берилган бўлса, ижара ҳақи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақсимланиши лозим.
Ижара ҳақи ижарага олинган бутун мол-мулк учун яхлит ёки ҳар бир объект бўйича алоҳида-алоҳида натура, пул ёки аралаш шаклларда белгилаб қўйилиши мумкин. Ижара ҳақини тўлаш шартлари ва муддатлари шартномада белгилаб қўйилади.
Ижара ҳақи миқдори томонларнинг келишувига мувофиқ шартномада кўзда тутилган муддатларда ўзгартирилиши мумкин. Ижара ҳақининг миқдори смарказлаштирилган тартибда белгилаб қўйиладиган нарх-наво ва тарифлар ўзгарган тақдирда ҳамда Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида кўзда тутилган бошқа ҳолларда томонлардан бирининг талабига мувофиқ муддатидан олдин қайта кўриб чиқилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг "Мулк ижараси шартномасига оид фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2011 йил 1 декабрь 234-сонли қарорини 9-бандига асосан, Мулк ижараси шартномаси ҳақ эвазига тузиладиган шартнома ҳисобланади, шу сабабли ижарага олувчининг асосий мажбуриятларидан бири мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни, яъни ижара ҳақини ўз вақтида тўлашдир. Ижара ҳақини тўлаш муддатлари тарафлар томонидан белгиланади ва шартномада кўрсатилади. Ижара ҳақини тўлаш муддати муайян сана ёки давр билан белгиланиши мумкин. Ижара шартномасида ижара ҳақини тўлаш муддати кўрсатилмаган ҳолларда ФК 544-моддасининг иккинчи қисми қоидалари қўлланилади.
Судлар назарда тутишлари лозимки, ижарага олувчининг ижара ҳақини тўлаш мажбурияти ижарага берилган мулк унга топширилган пайтдан бошлаб вужудга келади. Агар ижарага берувчи ижара объектини ижарага олувчига шартномани тузиш пайтида ёки шартномада белгиланган бошқа муддатда топширмаган бўлса, у мулкдан фойдаланганлик учун тўловларни тегишли даврда амалга оширишни талаб қилишга ҳақли эмас.
Шунингдек, ижара шартномаси муддати тугаганидан кейин ҳам ижарачи ижарага олинган мулкдан амалда фойдаланишни давом эттираверса, ижарага олувчи бутун фойдаланган давр учун ижара ҳақини тўлашга мажбур.
Юқоридагиларга асосан суддан, Фуқаролик кодексининг 543, 237-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 188, 189-191-моддаларига асосан,
Сўрайман:
Жавобгар Жавобгарнинг Ф.И.О.дан менинг фойдамга Ижара тўловлари бўйича келиб чиққан қарздорлик миқдори сўм миқдоридаги ижара тўловлари бўйича қарздорликни ҳамда унга ҳисобланган Белгиланган муддатда тўланмаган ижара тўловлари учун ҳисобланган жами пеня миқдори сўм пеняни, жами Ундирилиши сўралаётган ижара ҳақи ва пенянинг умумий суммаси сўмни ундириб беришингизни.
Илова:
Даъво аризага илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати
Даъвогарнинг Ф.И.О. ___________ имзо
Даъво ариза берилган сана
Уй-жой ижараси муносабатлари томонларнинг ўзаро келишуви асосида амалга оширилади. Бироқ, амалиётда келишув шартлари аниқ белгиланмаслиги ёки бузилиши натижасида низолар келиб чиқади.
Низоларнинг асосий қисми ижара тўловлари тўланмаслиги натижасида келиб чиқади. Амалдаги қонунчиликка асосан ушбу турдаги низолар судга даъво ариза киритиш орқали ҳал қилинади.
Даъво ариза намунасида мазкур соҳадаги муносабатларни тартибга солувчи, даъво аризани асословчи нормалар баён этилган бўлиб, фойдаланувчидан ўзига ҳамда иш ҳолатига оид бўлган маълумотларни саволномага асосан киритиш талаб этилади.