Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш шартномаси

Ҳужжат тавсифи
Саволлар
Шартнома реквизитлари
Юборувчи
Талабгор
Шартнома шартлари
  • Изоҳ: Ушбу бандга тўловнинг иккинчи қисмини амалга оширишдан олдин юборувчи томонидан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар (масалан талабгорни тил ёки мутахасислик бўйича ўқитиш ва бошқалар) ёзилади.
  • Изоҳ: Ушбу жойга юборувчининг шартнома матнида ёзилмаган ҳуқуқлари ёзилиши мумкин.
  • Изоҳ: Ушбу жойга юборувчининг шартнома матнида ёзилмаган бошқа мажбуриятлари ёзилиши мумкин.
  • Изоҳ: Ушбу жойга юборувчининг шартнома матнида ёзилмаган ҳуқуқлари ёзилиши мумкин.
  • Изоҳ: Ушбу жойга юборувчининг шартнома матнида ёзилмаган бошқа мажбуриятлари ёзилиши мумкин.

Юклаб олинг

ШАРТНОМА

(Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида)

 

 

Шартнома тузилган жой

 

Шартнома рақами-сон

Шартнома тузилган вақт

 

Ушбу шартнома Низом ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан Юборувчига мазкур фаолият билан шуғулланиш учун лицензия берилган сана йилда берилган Юборувчига мазкур фаолият билан шуғулланиш учун берилган лицензия рақами -сон лицензия асосида фаолият кўрсатувчи Юборувчи ташкилотнинг тўлиқ номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли номидан мазкур ташкилот Юборувчи ташкилот раҳбарининг лавозими Юборувчи ташкилот раҳбари Ф.И.О (кейинги ўринларда Юборувчи ташкилот деб аталади) ва Талабгорнинг манзили да яшовчи Талабгорнинг туғилган йили йилда туғилган, (паспорт: Талабгорнинг паспорт серияси ва рақами Талабгорга паспорт берган ИИБ номи томонидан Талабгорга паспорт берилган сана берилган) Ўзбекистон Республикаси фуқароси Талабгорнинг Ф.И.О (кейинги ўринларда Талабгор деб аталади) қуйидагилар тўғрисида мазкур шартномани (кейинги ўринларда Шартнома деб аталади) тузди:

1. Шартнома мақсади

1.1. Юборувчи Талабгорга Талабгар ишга юбориладиган мутахассислик мутахассислиги/касби бўйича Талабгор келгусида ишга юбориладиган давлат номи давлатида бўш иш ўринларини танлаш, кетишдан олдин мослаштириш ва Талабгор келгусида ишга юбориладиган давлат номи да ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатади.

1.2. Талабгор ва хорижий иш берувчи ўртасидаги меҳнат шартнома меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсат этиш хусусиятига эга бўлган ҳужжатлар олингач, ишга жойлаштириладиган давлат ҳудудида имзоланади.

2. Шартноманинг амал қилиш муддати

2.1. Ушбу Шартнома Шартноманинг амал қилиш муддати йилга қадар амал қилади.

3. Ҳисоб-китоблар миқдори ва тартиби

3.1. Юборувчи ташкилот томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун талабгор жами Талабгор томонидан юборувчига тўланадиган хизмат ҳақи (Шартнома қиймати) сўм миқдоридаги пул маблағларини тарафларнинг келишувига асосан нақд пул кўринишида тўлайди.

3.2. Тўловларнинг Тўловнинг биринчи қисмини ташкил этувчи шартнома қиймати фоизи фоиз қисми мазкур шартнома тузилганидан сўнг Тўловнинг биринчи қисми тўланадиган муддат иш кунида тўланади.

Тўловнинг қолган Тўловнинг иккинчи қисмини ташкил этувчи шартнома қиймати фоизи фоиз қисми юборувчи томонидан Тўловнинг иккинчи қисмини амалга ошириш шартлари ишлар амалга оширилган сўнг Тўловнинг иккинчи қисмини амалга ошириш муддати иш кунида тўланади.

4. Ишга жойлаштириладиган давлатда ишлаш шартлари

4.1. Ишга жойлаштириладиган давлат ҳудудида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Талабгор, агар ишга жойлаштириладиган давлат қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, махсус рухсатномага эга бўлиши керак.

4.2. Ишга жойлаштириладиган давлат ҳудудида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида яшаш ва бошқа ижтимоий шарт-шароитлар билан боғлиқ харажатлар, келгусида Талабгор ва хорижий иш берувчи ўртасида имзоланадиган меҳнат шартномаси билан тартибга солинади.

4.3. Меҳнат фаолияти даврида, иш ҳақи ва бошқа тўлов суммалари меҳнат шартномаси асосида Талабгор ва хорижий иш берувчи ўртасида аниқланади. Талабгорнинг иш ҳақи суммаси ходимларнинг тегишли тоифаси учун ишга жойлаштириладиган давлат фуқаролари учун қонун ҳужжатларида белгиланган иш ҳақидан кам бўлмаслиги керак.

4.4. Ишга жойлаштириладиган давлат ҳудудида меҳнат мигрантининг иш вақти қонун ҳужжатларида белгиланган иш вақти муддатидан ошмаслиги керак. Шунга мувофиқ меҳнат шартномаси асосида ҳафта давомида иш вақтининг давомийлиги аниқланади. 

4.5. Ходимни иш вақтидан кейин ишга жалб қилишга йўл қўйилмайди. Ходим ва иш берувчи ўртасида ходимнинг розилиги билан ўзаро битим тузилган ҳолат бундан мустасно.

4.6. Иш вақтидан кейин, шунингдек, дам олиш ва байрам кунларидаги иш учун ишга жойлаштириладиган давлатнинг меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳақ тўланади. 

4.7. Талабгор келгусида ишга жойлаштириладиган давлатда меҳнат мажбуриятларини мунтазам равишда бузса ва у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинса у ўз маблағлари ҳисобидан ўзи яшайдиган мамлакатга қайтарилади.

5. Юборувчи ташкилотнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

5.1. Юборувчи ташкилот фуқароларни ишга жойлаштириш, уларнинг малакасини ошириш/уларни қайта тайёрлаш, шунингдек, ишга жойлаштириладиган давлатга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун юборишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

мазкур Шартнома талабларини бузган ва жўнаб кетишдан олдин мослаштириш жараёнида иштирок этмаган Талабгорларни четлаштириш;

5.1-банднинг иккинчи хатбошига мувофиқ четлаштирилган фуқаролардан ишлаб чиқариш харажатларини ўқитиш соатларига ёки етказилган зарарни ундириш.

Юборувчининг ҳуқуқлари

5.2. Ишга жойлаштириладиган давлат ҳудудида Талабгорлар ҳуқуқларини ва кафолатларини таъминлаш бўйича Юборувчи ташкилотнинг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

хорижий иш берувчи билан тузиладиган меҳнат шартномаси лойиҳасини Талабгорга тақдим этиш ва уни мазкур лойиҳа шартлари билан батафсил таништириш; 

хорижий иш берувчининг асосий талаблари ва ишга жойлаштириш шартлари бўйича Талабгорларга умумий ахборот ва тавсиялар бериш; 

тиббий кўрик якунлари бўйича соғлом деб топилган Талабгорни меҳнат фаолиятига жўнаб кетишдан олдин тайёрлаш жараёнини малакали ўқитувчилар/мутахассисларни жалб қилган ҳолда ташкил этиш;

ишга жойлаштириладиган давлатнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, шунингдек, хорижий иш берувчилар талабларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг рақобатбардошлигини ошириш мақсадида Талабгорнинг ўқув-тайёргарлик, мослашиш (тил бўйича, ихтисослаштирилган ва касб билан боғлиқ) курслари ҳамда тадбирларида иштирок этишини ташкил қилиш; 

имтиёзли чипталарни харид қилиш учун Талабгорни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги базасида албатта рўйхатдан ўтказиш; 

чипталар харид қилишда амалий ёрдам бериш ва Талабгорларни ишга жойлаштириладиган давлатга уюшган ҳолда жўнатиш;

Талабгорларга ишга жойлаштириладиган давлатда ҳамроҳлиқ қилиш; меҳнат шартномаси тугагунига қадар ишга жойлаштириладиган давлат ҳудудида меҳнат мигрантларининг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш;

хорижий иш берувчининг талабларига мувофиқ Талабгорларнинг тиббий кўрикдан ўтишини ташкил этиш;

меҳнат мигрантларига хорижий иш берувчилар томонидан иш ҳақи ўз вақтида тўланишини назорат қилиш; 

ишга жойлаштириладиган давлат фуқаролари учун мўлжалланган даражадан паст бўлмаган даражада муносиб меҳнат қилиш ва яшаш шароитлари нормаларига риоя этиш; 

ходим меҳнат фаолиятини бошлаган даврдан бошлаб, уни ишлаб чиқаришдаги кўнгилсиз ҳодисалардан, шу жумладан иш вақтидан ташқари кўнгилсиз ҳодисалардан тиббий суғурта қилишни хорижий иш берувчи билан биргаликда таъминлаш.

Юборувчининг мажбуриятлари

6. Талабгорнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

6.1. Талабгор ишга жойлаштириладиган давлат ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

талабгор ва хорижий иш берувчи ўртасида тузилган меҳнат шартномасига мувофиқ меҳнат фаолиятини амалга ошириш; 

ишга жойлаштириладиган давлат қонун ҳужжатларига қатъий риоя қилинган тақдирда, шахсий ҳуқуқлар ва эркинликлар, ижтимоий ва иқтисодий ҳуқуқлардан фойдаланиш;

ишга жойлаштириладиган давлат ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш вақтида олинган иш ҳақидан ва бошқа даромадлардан эркин фойдаланиш;

суғурта турлари бўйича суғурта тўловларини талаб қилиш ва улардан фойдаланиш; 

хорижий иш берувчилар билан меҳнат фаолиятини амалга оширган даврида юзага келган низоларни ҳал этиш учун Юборувчи ташкилотга ва Ўзбекистон Республикасининг Элчихонасига/консуллик муассасаларига бевосита мурожаат қилиш. 

Талабгорнинг ҳуқуқлари

6.2. Ушбу шартномага мувофиқ Талабгор ишга жойлаштириладиган давлат ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга оширишда ўз зиммасига қуйидаги мажбуриятларни олади:

ишга жойлаштириладиган давлат қонун ҳужжатларига қатъий риоя этиш ва мазкур давлат анъаналарини ҳурмат қилиш; 

ушбу Шартноманинг 3.1-бандида кўрсатилган суммани 3.2 бандда белгиланган муддатда тўлаш;

белгиланган ички тартибга риоя қилиш ҳамда ўқитиш ва мослаштириш жараёнида иштирок этиш; 

ушбу Шартнома шартларига риоя қилиш, меҳнат фаолиятини хорижий иш берувчи ва меҳнат мигранти ўртасида тузилган меҳнат шартномасига мувофиқ амалга ошириш;

ишга жойлаштириладиган давлат ҳудудида бўлиш тартибига риоя қилиш; 

ушбу Шартнома мажбуриятларини бажаришга тўсқинлик қиладиган/уни мураккаблаштирадиган ҳолатлар юзага келганда, Юборувчи ташкилотга мурожаат қилиш;

меҳнат шартномаси муддати ва ишга жойлаштириладиган давлатда вақтинча рўйхатдан ўтиш (виза) муддати тугагач (ёки хорижий иш берувчи билан келишилган ҳолда муддат тугашидан олдин) ўзи яшайдиган мамлакатга ўз вақтида қайтиб кетиш;

меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсат (патент) олгунларига қадар яшаш ва овқатланиш билан боғлиқ харажатларни ўз маблағлари ҳисобидан қоплаш.

Талабгорнинг мажбуриятлари

6.3. Талабгор ишга жойлаштириладиган давлат ҳудудида фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар (ўзи томонидан содир этиладиган ҳуқуқбузарликлар, зарар етказиш) доирасида юзага келадиган мажбуриятлар ва уларнинг оқибатлари учун шахсан ўзи жавоб беради

 

7. Қўшимча шартлар

7.1. Меҳнат мигранти ишлаб чиқаришда жароҳат олса/майиб бўлса, тиббий хизмат кўрсатиш ва/ёки ўзи яшайдиган мамлакатга қайтариш билан боғлиқ барча харажатлар Юборувчи ташкилот томонидан қопланади. 

7.2. Меҳнат мигранти ҳалок бўлса/ишлаб чиқаришда жароҳат олса, унинг ҳаётига ва/ёки соғлиғига етказилган зарар учун моддий жавобгарлик Юборувчи ташкилот/суғурта компанияси зиммасига юкланади. Меҳнат мигранти ҳалок бўлса, жасадни (жасад қолдиқларини) Ўзбекистон Республикасига олиб келиш бўйича харажатлар юборувчи ташкилот ҳисобидан амалга оширилади. 

7.4. Меҳнат мигранти ишлаб чиқариш жараёнидан бошқа вақтда жароҳат олганлиги туфайли меҳнат фаолиятини давом эттириш имкони бўлмаса, тиббий хизмат кўрсатиш ва/ёки ўзи яшайдиган мамлакатга қайтариш билан боғлиқ харажатлар Юборувчининг маблағи ҳисобидан амалга оширилади. 

7.5. Талабгор ўзининг айбли ҳаракатлари сабабли депортация қилинган тақдирда, чиқариб юбориш билан боғлиқ харажатлар ўзининг зиммасига юкланади.

 

8. Форс-мажор ҳолатлар

8.1. Томонлар ушбу Шартнома бўйича мажбуриятларни бажармаганлиги ёки тегишлича бажармаганлиги учун, агар бундай вазият ушбу Шартнома тузилгандан кейин Томонлар олдиндан билиши, оқилона чоралар билан олдини олиши мумкин бўлмаган фавқулодда хусусиятга эга воқеалар натижасида вужудга келган енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор ҳолатлари)туфайли юзага келганлигини ва Томонлар ўз мажбуриятларини тегишлича бажариш юзасидан барча мумкин бўлган ва ўзларига боғлиқ бўлган чораларни кўрганлигини исботласа, жавоб бермайди.

8.2. Форс-мажор ҳолатларига ҳарбий ҳаракатлар, табиат кучлари таъсири (зилзила, сув тошқини ва ҳоказолар), давлат органлари қарорлари ва бошқа ҳолатлар киради.

8.3. Форс-мажор ҳолатлар юзага келиши тўғрисида Томонлар бундай ҳолатлар юзага келган вақтдан бошлаб уч иш куни давомида бир-бирларини хабардор қилишлари керак.

8.4. Форс-мажор ҳолатлар юзага келган тақдирда, ушбу Шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш муддати шундай ҳолатлар ва уларнинг оқибатлари амал қиладиган даврга кўчирилади.

 

9. Низоларни ҳал қилиш

9.1. Ушбу Шартномада назарда тутилган мажбуриятларни бажариш муносабати билан юзага келадиган ёки мазкур мажбуриятларни бажариш чоғида юзага келадиган барча низолар Томонлар ўртасида музокаралар ўтказиш йўли билан ҳал этилади.

9.2. Томонлар ўртасида музокаралар ўтказиш йўли билан низолар ҳал этилмаса, низолар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ Шартнома юзасидан келиб чиқадиган низоларни кўриб чиқувчи суд да ҳал этилади.

 

10. Якунловчи қоидалар

10.1. Ушбу Шартнома 2 та (иккита) нусхада тузилиб, улар бир хил юридик кучга эга бўлади. 

10.2. Томонларнинг ўзаро келишувига кўра, ушбу Шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.

10.3.Ушбу Шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар ёзма шаклда расмийлаштирилади ва Шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланади.

 

11. Томонларнинг манзиллари ва банк реквизитлари:

 

 

Юборувчи ташкилотнинг манзили

 

Юборувчи ташкилотнинг ҳисоб рақами

 

Юборувчи ташкилотнинг СТИР рақами

 

Юборувчи ташкилотнинг МФО рақами

 

Юборувчи ташкилотнинг ОКЭД рақами

 

Юборувчи ташкилотнинг телефон рақами

 

 

 

Талабгорнинг Ф.И.О

 

Талабгорнинг манзили уйда яшовчи

 

Талабгорнинг туғилган йили

 

Талабгорнинг паспорт серияси ва рақами

 

Талабгорга паспорт берган ИИБ номи томонидан берилган

 

Талабгорга паспорт берган ИИБ номи йилда берилган

 

Талабгорнинг телефон рақами

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш шартномаси

Меҳнат муносабатларининг шартнома орқали тартибга солиниши келгусида тарафлар ўртасидаги низолар, ишларни бажариш ва иш ҳақи тўлашда тушунмовчиликлар келиб чиқишининг олдини олишга хизмат қилади.

Фуқароларни хорижда ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш соҳаси юртимизда ривожланиб бораётган соҳа бўлиб, мазкур фаолият ҳуқуқий жиҳатдан тўғри тартибга солиниши мамлакатимизнинг иқтисодий жиҳатдан ривожланишида, ишсизлик камайишида муҳим аҳамиятга эга.

Шартнома намунасида унинг амал қилиш муддати, ҳисоб-китобларларни амалга ошириш тартиби ва миқдорлари, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари низоларни ҳал қилиш тартиби ва иш учун аҳамиятли бўлган бошқа масалалар аниқ белгиланган.

Ушбу намунадан фойдаланиб, шартнома тузилиши келгусида меҳнат низолари келиб чиқишининг олдини олишга хизмат қилади.