Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Ижтимоий соҳа объектларига суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш

Ҳужжат тавсифи
Шартнома реквизитлари
  • (туман (шаҳар) кўрсатилади)
Шартнома предмети
Газ таъминоти ташкилоти тўғрисида маълумотлар
Истеъмолчи ҳақида маълумотлар

Юклаб олинг

Ижтимоий соҳа объектларига суюлтирилган

углеводород газини етказиб бериш бўйича

НАМУНАВИЙ ШАРТНОМА

 

Шартнома тузилган сана Шартнома рақами-cон Шартнома тузилган ҳудуд

 

I. Шартноманинг предмети

1.1. Газ таъминоти ташкилоти суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш, истеъмолчи эса суюлтирилган углеводород газини маиший эҳтиёж учун фойдаланишга қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.

II. Етказиб бериладиган суюлтирилган углеводород газининг сифати ва ҳажми

2.1. Газ таъминоти ташкилоти суюлтирилган углеводород газини ГОСТ 20448-90 «Газы углеводородные сжиженные топливные для коммунально-бытового потребления» талабларига мувофиқ етказиб бериш мажбуриятини олади.

2.2. Газ таъминоти ташкилоти истеъмолчига маиший эҳтиёж учун бир ойда Бир ойда етказиб бериладиган газ миқдори кг.(м3)суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш мажбуриятини олади. Етказиб берилган газ қайта сотилмайди.

Етказиб бериш республика бўйича суюлтирилган углеводород гази ресурслари ва тақсимотининг тасдиқланган баланси доирасида амалга оширилади.

III. Тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

3.1. Газ таъминоти ташкилоти:

а) ушбу Шартноманинг 3.4-банди талабларига риоя қилинмаган тақдирда тегишли далолатнома расмийлаштирган ҳолда истеъмолчига суюлтирилган углеводород гази етказиб беришни тўхтатиш;

б) истеъмолчидан суюлтирилган углеводород газидан фойдаланишда амалдаги норматив ҳужжатларга риоя этишни талаб қилиш ҳуқуқига эга.

3.2. Газ таъминоти ташкилоти:

а) тасдиқланган жадвалга мувофиқ суюлтирилган углеводород газини ўз вақтида етказиб беришга;

б) истеъмолчига белгиланган тартибда суюлтирилган углеводород газидан фойдаланиш тўғрисида йўл-йўриқ беришга;

в) суюлтирилган углеводород гази билан тўлдирилган маиший газ баллонларини истеъмолчи манзилигача етказишга;

г) техник кўрикдан ўтказилмаган маиший газ баллонларидан фойдаланишга йўл қўймасликка;

д) маиший газ баллонларини мувофиқлик сертификати бўлмаган резинали шлангларга уламасликка;

е) истеъмолчининг буюртмалари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлашга;

ж) етказиб берувчи заводнинг кутилаётган кечикишлар ёки суюлтирилган углеводород гази етказиб берилиши тўхтатилиши ҳақидаги билдиришномаси олинган кундан бошлаб ўн календарь кун мобайнида бу ҳақда истеъмолчини хабардор қилишга;

з) истеъмолчидаги маиший газ баллонини суюлтирилган углеводород гази билан тўлдириш учун йиғиш ва олиб кетишга;

и) суюлтирилган углеводород газидан оқилона фойдаланиш ҳамда амалдаги меъёрий талабларга риоя қилиш бўйича истеъмолчиларга тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб боришга;

к) газдан фойдаланиш ускунаси тасдиқланган жадваллар ва тарифларга мувофиқ ҳар йили техник ва профилактик кўрикдан ўтказилишини ташкил этишга;

л) истеъмолчининг буюртманомалари бўйича технологик ва газдан фойдаланиш ускунасининг носозликларини махсус журналда рўйхатдан ўтказган ҳолда бартараф этиш чораларини кўришга;

м) носозликлар бартараф этилганлиги тўғрисида далолатнома тузишга, кейинчалик уни уч йил мобайнида сақлашга мажбурдир.

3.3. Истеъмолчи:

а) суюлтирилган углеводород гази белгиланган сифатда етказиб берилишини талаб қилишга;

б) белгиланган сифатга мувофиқ бўлмаган суюлтирилган углеводород газини қабул қилишни рад этишга;

в) суюлтирилган углеводород гази етказиб берилишини вақтинча тўхтатишни талаб қилишга;

г) суюлтирилган углеводород гази етказиб беришда тузилган шартномани узайтиришга ёки газ таъминоти ташкилоти томонидан шартнома мажбуриятларига риоя қилинмаганда уни етказиб бериш тўғрисидаги шартномани бекор қилиш ҳуқуқига эгадир.

3.4. Истеъмолчи:

а) суюлтирилган углеводород газидан оқилона ва фақат маиший мақсадлар учун фойдаланишга;

б) газдан фойдаланиш ускунасини (индивидуал, гуруҳли газ баллони ва резервуар сиғим) ўрнатишга лойиҳа ёки эскизга эга бўлишга;

в) газлаштириш лойиҳаси ёки эскизи сақланишини таъминлашга ва уни газ таъминоти ташкилоти ва ваколатли давлат органлари вакилининг талабига кўра кўрсатишга;

г) суюлтирилган углеводород гази етказиб берилганлиги учун тасдиқланган тарифга мувофиқ ҳақ тўлашга;

д) газ приборлари ва маиший газ баллонларидан (индивидуал, гуруҳли) хавфсиз фойдаланишни ва ўрнатишни таъминлаш учун буйруқ асосида масъул шахс тайинлашга;

е) хонада, газ приборлари ва маиший газ баллонлари ўрнатилган жойларда газ ҳиди аниқланганда дарҳол газдан фойдаланишни тўхтатиш чораларини кўришга, хонани шамоллатишга ва бу ҳақда дарҳол газ таъминоти ташкилотига хабар беришга;

ж) газдан фойдаланиш ускунаси, маиший газ баллони (индивидуал, гуруҳли) ва шамоллатиш йўлларини амалдаги норматив ҳужжатларга мувофиқ соз ҳолатда сақлашга;

ж1)газдан фойдаланиш ускунасини тасдиқланган жадваллар ва тарифларга мувофиқ ҳар йили техник ва профилактик кўрикдан ўтказишга;

з) газдан фойдаланиш ускунасини ва маиший газ баллонини кўздан кечириш учун газ таъминоти ташкилотининг вакиллари эркин киришини таъминлашга (тегишли гувоҳнома кўрсатилганда) мажбурдир.

IV. Ҳисоб-китоблар тартиби

4.1. Истеъмолчи етказиб бериладиган суюлтирилган углеводород газининг бир ойлик ҳажмининг Олдиндан тўланадиган пул миқдори (фоизда) фоизи миқдорида олдиндан ҳақ тўлайди. Узил-кесил ҳисоб-китоб суюлтирилган углеводород гази ҳақиқатда етказиб берилгандан кейин амалга оширилади. Ҳисоб-китоб ўлчов бирлиги учун белгиланган ягона чакана нархга мувофиқ амалга оширилади. Белгиланган чакана нарх ўзгарганда ҳисоб-китоб ўзгарган нарх бўйича амалга оширилади.

4.2. Тўлов тўлов суммасини истеъмолчининг ҳисоб-китоб рақамидан ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

4.3. Суюлтирилган углеводород гази газ таъминоти ташкилоти томонидан истеъмолчи томонидан тўловни тасдиқлайдиган ҳужжат тақдим этилганидан кейин етказиб берилади.

V. Шартноманинг амал қилиш муддати

5.1. Ушбу Шартнома имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради ва бир йил мобайнида амал қилади. Шартноманинг амал қилиш муддати тамом бўлгач, агар тарафлардан ҳеч бири Шартномани бекор қилиш тўғрисидаги талаб билан мурожаат қилмаган бўлса, у келгуси йилга узайтирилган деб ҳисобланади.

5.2. Шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар ёзма шаклда расмийлаштирилиши ва тарафлар томонидан имзоланиши керак.

VI. Тарафларнинг жавобгарлиги

6.1. Шартномавий мажбуриятлар бажарилмаган ёки зарур тарзда бажарилмаган тақдирда тарафлар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

VII. Форс-мажор

7.1. Енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари (форс-мажор) – бу тарафларнинг иродаси ва ҳаракатларига боғлиқ бўлмаган табиий ҳодисалар (зилзила, кўчки, довул, қурғоқчилик ва шу кабилар) ёки ижтимоий-иқтисодий ҳолатлар (уруш ҳолати, қамал, давлат манфаатларидан келиб чиқиб импорт ва экспортга тақиқлар ва шу кабилар) туфайли келиб чиққан, улар муносабати билан тарафлар ушбу шароитларда қабул қилинган мажбуриятларни бажара олмайдиган фавқулодда, олдини олиб бўлмайдиган ва олдиндан кўрилмаган ҳолат.

7.2. Тарафлар, агар мажбуриятларни зарур тарзда бажариш учун уларга боғлиқ барча чоралар кўрилганлигини исбот қилсалар, айбдор деб ҳисобланмайдилар.

7.3. Ушбу Шартнома ижросига тўсқинлик қилувчи форс-мажор ҳолатлари юз берган тақдирда тарафлар алоқа воситалари орқали бир-бирларини хабардор қилишлари керак.

7.4. Газ таъминоти ташкилоти ишлаб чиқарувчи заводларда авария юз берган ҳолларда суюлтирилган углеводород гази етказиб берилмаганлиги учун жавоб бермайди.

VIII. Низоларни ҳал этиш тартиби

8.1. Келишмовчиликлар ва низоли масалалар юзага келган тақдирда тарафлар, қоидага кўра, уларни судгача ҳал этиш чораларини кўрадилар.

8.2. Тарафлар ўртасидаги тарафларнинг ўзаро келишувига мувофиқ ҳал қилинмаган ҳар қандай низомлар суд томонидан ҳал этилади.

IX. Якунловчи қоидалар

9.1. Тарафларнинг розилиги билан ушбу Шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишига йўл қўйилади. Барча ўзгартириш ва қўшимчалар ёзма шаклда киритилади ва ваколатли шахслар томонидан имзоланади.

9.2. Ушбу Шартнома Шартноманинг ҳар бир тарафи учун икки нусхада тузилди, ҳар икки нусха бир хил юридик кучга эгадир.

9.3. Ушбу Шартномада назарда тутилмаган ҳолатлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

X. Тарафларнинг реквизитлари

Газ таъминоти ташкилоти

Газ таъминоти ташкилотининг номи

Почта манзили: Газ таъминоти ташкилотининг манзили

ХХТУТ коди: Газ таъминоти ташкилотининг мулкчилик шакли

Алоқа қилинадиган телефон: Газ таъминоти ташкилоти телефон рақами

Тўлов учун банкдаги ҳисоб рақами:

Газ таъминоти ташкилоти ҳисоб рақами

Банк номи: Газ таъминоти ташкилоти банки номи

МФО: Газ таъминоти ташкилоти банк коди МФО

СТИР: Газ таъминоти ташкилоти СТИР рақами

Раҳбар Ф.И.О. Газ таъминоти ташкилоти раҳбарининг Ф.И.О.

М.Ў. (имзо) ___________________

Истеъмолчи

Истеъмолчининг номи

Почта манзили: Истеъмолчининг манзили

ХХТУТ коди: Истеъмолчининг мулкчилик шакли

Алоқа қилинадиган телефон:

Истеъмолчининг телефон рақами

Банкнинг номи: Истеъмолчининг банки номи

Истеъмолчининг ҳисоб рақами

МФО: Истеъмолчи банк коди МФО

СТИР:Истеъмолчи СТИР рақами

Раҳбар Ф.И.О.: Истеъмолчи

раҳбарининг Ф.И.О.

М.Ў (имзо) ________________

Ижтимоий соҳа объектларига суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш

Ижтимоий соҳа объектлари узлуксиз равишда энергия билан таъминланиши ижтимоий соҳа ривожланишига, фуқароларнинг ҳаёт даражаси ошишига хизмат қилади.      

Ушбу намунавий шартномада газ таъминоти ташкилоти суюлтирилган углеводород газини етказиб бериши, истеъмолчи эса суюлтирилган углеводород газини маиший эҳтиёж учун фойдаланишга қабул қилиши ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олиши белгиланган.

Мазкур намунада бугунги кун талабидан келиб чиқиб, етказиб бериладиган суюлтирилган углеводород газининг сифати ва ҳажми, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ҳисоб-китоблар тартиби, шартноманинг амал қилиш муддати, тарафларнинг жавобгарлиги, форс-мажор ва низоларни ҳал этиш тартиби каби долзарб масалалар алоҳида бўлимларга ажратиб чиқилган.

Шу сабабли фойдаланувчи ҳуқуқшунос иштирокисиз ушбу намунага томонлар ҳамда ишга оид маълумотларни осонлик билан киритиб, ҳужжатни бепул юклаб олиб, ундан фойдаланиши мумкин.