Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Кичик саноат зонаси ҳудудида жойлашган ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси

Ҳужжат тавсифи
Саволлар
Шартнома реквизитлари
Ижарага берувчи
Ижарага олувчи
Шартнома шартлари
  • Изоҳ: Мазкур бандда ижара тўловини тўлаш муддатлари кечиктириб юборилган ёки тўлиқ тўланмаганлиги учун ундириладиган бир кунлик пеня миқдори кўрсатилади.
  • Изоҳ: Ушбу бандда ундириладиган пенянинг умумий суммаси тўланмаган сумманинг неча фоизини ташкил этиши кўрсатилади.
  • Изоҳ: Мазкур бандда ижарага берувчининг шартнома намунасида кўрсатилганидан ташқари бошқа ҳуқуқлари кўрсатилади
  • Изоҳ: Мазкур бандда ижарага берувчининг шартнома намунасида кўрсатилганидан ташқари бошқа мажбуриятлари кўрсатилади.
  • Изоҳ: Мазкур бандда ижарага олувчининг шартнома намунасида кўрсатилганидан ташқари бошқа ҳуқуқлари кўрсатилади.
  • Изоҳ: Мазкур бандда ижарага олувчининг шартнома намунасида кўрсатилганидан ташқари бошқа мажбуриятлари кўрсатилади.

Юклаб олинг

ШАРТНОМА

Кичик саноат зонаси ҳудудида жойлашган ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисида

 

Шартнома тузилган ҳудуд Шартнома рақами-сон Шартнома тузилган сана

 

Кичик саноат зонаси номи кичик саноат зонаси дирекцияси» ДМ номидан муассаса директори Кичик саноат зонаси директорининг Ф.И.О. бир томондан (Кейинги ўринларда «Ижарага берувчи» деб юритилади) ҳамда асосида фаолият кўрсатувчи, Ижарага олувчининг тўлиқ номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли Ижарага олувчи раҳбарининг лавозими Ижарага олувчи раҳбарининг Ф.И.О орқали иккинчи томондан (кейинги ўринларда Ижарага олувчи деб юритилади) ушбу шартномани қуйидагилар тўғрисида тузишди:

I. Шартнома предмети

1.1. Ижарага берувчи Ижарага берилаётган ер майдони жойлашган ҳудуд манзилида жойлашган Ижарага берилаётган ер майдонининг ҳажми ҳажмидаги ер участкасини Ижара муносабатлари бошланадиган муддат йилдан Ижара муносабатлари тугатиладиган муддат йилга қадар бўлган муддатда ижарага беради, Ижарага олувчи эса мазкур ер участкасини ижарага олади.

Ер участкасининг чегаралари шартноманинг ажралмас қисми бўлган ва илова қилинадиган далолатнома ва харитада кўрсатилади.

1.2. Ер участкаси ундан Ижарага берилаётган ер майдонидан фойдаланиш мақсади мақсадида фойдаланиш учун берилади.

1.3. Ижарага берилаётган ер участкасида Ажратилган ер майдонида жойлашган бинолар, иншоотлар, кўп йиллик дов-дарахтлар тўғрисида маълумот лар жойлашган.

1.4. Ижарага берилаётган ер майдонида Ижарага берилаётган ер майдонида мавжуд бўлган коммуникациялар каби коммуникациялар ўтказилган.

II. Ижара тўлови

2.1. Ер участкаси учун ижара тўлови ҳар ойда Бир ойлик ижара ҳақи миқдори сўмни ташкил этади.

2.2. Ижара тўловлари ҳар ойнинг Ижара ҳақи тўланадиган сана санасига қадар пул кўчириш усулида амалга оширилади.

2.3. Ижара тўловларини амалга ошириш кечиктирилган, тўлиқ тўланмаган холларда, ижарага олувчи кечиктирилган хар бир кун учун тўланмаган сумманинг Ижара ҳақи кечиктирилган ёки тўлиқ тўланмагани учун ундириладиган бир кунлик пеня миқдори фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси Ундириладиган пенянинг умумий суммаси фоизидан ошиб кетмаслиги лозим.

2.4. Пеняни тўлаш ижарага олувчини ижара тўловларини тўлаш мажбуриятидан озод этмайди.

III. Ер участкасини бериш ва ундан фойдаланиш тартиби

3.1. Ижарага олувчи ер участкасидан ушбу Шартноманинг 1.2.-бандида кўрсатилган мақсадларда фойдаланилиши, ер участкасидан фойдаланишда бошқаларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига зарар етказмаслиги шарт.

Ер участкасини бериш ва ундан фойдаланиш тартибига оид қўшимча шартлар

IV. Ижарага берувчининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

4.1. Ижарага берувчи қуйидаги хуқуқларга эга:

Ер участкасидан белгиланган мақсадларда фойдаланилишини талаб қилиш;

Ижарага олувчи шартнома шартларини бузган тақдирда, шартномани муддатидан олдин бекор қилишни талаб қилиш;

Шартнома муддати тугагандан сўнг ер участкаси қайтарилишини талаб қилиш;

Ижарага берувчининг бошқа ҳуқуқлари

4.2. Ижарага берувчининг мажбуриятлари:

Шартномада кўрсатилган манзилдаги ва ҳажмаги ер майдонини ижарага олувчига топшириш;

Ижарага берилаётган ер майдони бўйича низолар мавжуд эмаслигини таъминлаш;

Ижарага берувчининг бошқа мажбуриятлари

V. Ижарага олувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

5.1. Ижарага олувчининг ҳуқуқлари:

Шартномада кўрсатилган манзилдаги ва ҳажмдаги ер майдони унга топширилишини талаб қилиш;

Узоқ муддатли ижарага берилган ер участкасида ўз маблағлари ҳисобидан қурилган қурилма ва иншоотларга, ишлаб чиқарган маҳсулотларга ва уларни сотишдан олинган даромадларга эгалик қилиш.

Ижарага олувчининг бошқа ҳуқуқлари

5.2. Ижарага олувчининг мажбуриятлари:

Шартноманинг 1.2-бандига мувофиқ ер участкасининг ихтисослашувини сақлаш;

Ердан белгиланган мақсадга мувофиқ оқилона фойдаланиш, атроф-муҳитга зарар етказмайдиган ишлаб чиқариш технологияларини қўллаш ва ўз фаолияти натижасида ушбу ҳудудда экологик ҳолат ёмонлашувига йўл қўймаслик;

мавжуд ирригация тармоқлари ва муҳандислик коммуникацияларини соз ҳолатда сақлаш;

ерларни муҳофаза қилиш бўйича қонун ҳужжатларида назарда тутилган чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш;

ижара тўловларини ўз вақтида тўлаш;

архитектура-шаҳарсозлик нормалари ва талабларига риоя этиш, шу жумладан белгиланган тартибда объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилишини таъминлаш ва уларни қурилиш органлари билан келишиш, шунингдек, объектни қуриш ва фойдаланишга топширишга рухсат олиш.

Ижарага олувчининг бошқа мажбуриятлари.

VI. Шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш

6.1. Ушбу Шартнома томонларнинг келишуви билан ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин, агар томонлар келишувга эришмаса, суд қарори бўйича бекор қилинади.

6.2. Ушбу Шартнома қуйидаги ҳолатларда бекор қилиниши мумкин:

ижарага берувчи тугатилганда, шу жумладан банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ иқтисодий ночор ҳолатга келганда;

ер участкасининг ижара ҳуқуқидан ихтиёрий воз кечганда;ерлардан белгиланган мақсаддан ташқари фойдаланилганда;

ижарага олувчининг айби билан атроф-муҳитга зиён етказилганда;

ижарага олувчи ер участкаси олингандан сўнг олти ой мобайнида ундан фойдаланмаган тақдирда.

Шартнома қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам бекор қилиниши мумкин.

VII. Томонларнинг жавобгарлиги

7.1. Агар томонлардан бири ушбу Шартнома шартларини бажармаган ёки қонун ҳужжатларини мунтазам равишда бузган тақдирда, иккинчи томон белгиланган тартибда ушбу Шартномани бекор қилишни талаб қилишга ҳақли.

7.2. Бартараф этилиши мумкин бўлган ҳар қандай бузиш ҳолатлари шартноманинг бекор қилинишига сабаб бўла олмайди.

7.3. Ушбу шартномани бекор қилишга қарор қилган томон иккинчи томонни сабабларни асослаган ҳолда, шартнома муддати тугашидан Шартномани муддатидан олдин бекор қилишда иккинчи томонни огоҳлантириш муддати кун олдин ёзма равишда хабардор қилади.

VIII. Низоларни ҳал қилиш

8.1. Ушбу Шартномани амалга ошириш жараёнида юзага келадиган низолар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ Шартномадан келиб чиқадиган низоларни кўриб чиқадиган суд номи суди томонидан ҳал этилади.

IХ. Якунловчи қоидалар

9.1. Ушбу шартнома уч нусхада тузилган бўлиб, улардан икки нусхаси Ижарага берувчига ва Ижарага олувчига берилади, учинчи нусхаси туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг филиалида сақланади.

9.2. Мазкур шартнома ер участкаси жойлашган ҳудуддаги Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасидан рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб кучга киради.

 

Томонларнинг манзиллари ва реквизитлари:

Ижарага берувчи:

Кичик саноат зонаси номи

Кичик саноат зонасининг манзили

Кичик саноат зонасининг ҳисоб рақами

Кичик саноат зонасининг СТИР рақами

Кичик саноат зонасининг МФО рақами

Кичик саноат зонасининг ХХТУТ рақами

Кичик саноат зонасининг телефон рақами

Кичик саноат зонаси директорининг Ф.И.О.

______________________ (имзо)

Ижарага олувчи:

Ижарага олувчининг тўлиқ номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли

Ижарага олувчининг манзили

Ижарага олувчининг ҳисоб рақами

Ижарага олувчининг СТИР рақами

Ижарага олувчининг МФО рақами

Ижарага олувчининг ХХТУТ рақами

Ижарага олувчининг телефон рақами

Ижарага олувчи раҳбарининг Ф.И.О.

______________________ (имзо)

Шартнома Шартнома давлат рўйхатидан ўтказиладиган туман (шаҳар) кадастр бўлими шаҳар/туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг филиалида рўйхатдан ўтказилди.

Кичик саноат зонаси ҳудудида жойлашган ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси