Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Никоҳ шартномаси

Ҳужжат тавсифи
Шартнома реквизитлари:
  • (давлат нотариал идораси ёки хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариал идора номи. Масалан, 1-сон давлат нотариал идораси)
  • ( йил, ой, кун сўз билан ёзилади)
Нотариал идора:
  • (вилоят, туман (шаҳар), кўча номи, уй рақами)
  • (давлат нотариал идораси ёки хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариал идора номи. Масалан, 1-сон давлат нотариал идораси)
Шартнома тарафлари:
  • (вилоят, туман (шаҳар),МФЙ ва кўча номи, уй рақами)
  • (паспорт серияси ва рақами пробел билан ёзилади. Масалан, АА 1234567)
  • (рақам билан ёзилади)
  • (вилоят, туман (шаҳар),МФЙ ва кўча номи, уй рақами)
  • (паспорт серияси ва рақами пробел билан ёзилади. Масалан, АА 1234567)
  • (рақам билан ёзилади)
Шартнома мазмуни:
  • (ҳаражатларни тўлайдиган тарафнинг Ф.И.О си ёзилади)

Юклаб олинг

Никоҳ шартномаси

 

Ўзбекистон Республикаси Шартнома тузилган нотариал идора номи Шартнома тузилган сана

 

Шартномани тасдиқлаган нотариал идора манзилида жойлашган Шартномани тасдиқлаган нотариал идора номи ва рақами нотариал идора нотариуси Шартномани тасдиқлаган нотариуснинг Ф.И.О иштирокида,

Биз – Шартнома биринчи томонининг манзили да яшовчи – Шартнома биринчи томонининг Ф.И.О (паспорт Шартнома биринчи томонининг паспорт серияси ва рақами,Шартнома биринчи томонига паспорт берган ИИБ номи томонидан Шартнома биринчи томонига паспорт берилган сана йилда берилган) бир тарафдан ва Шартнома иккинчи томонининг манзили да яшовчи – Шартнома иккинчи томонининг Ф.И.О га (паспорт Шартнома иккинчи томонининг паспорт серияси ва рақами ,Шартнома иккинчи томонига паспорт берган ИИБ номи томонидан Шартнома иккинчи томонига паспорт берилган сана йилда берилган), эр-хотиннинг никоҳда бўлган даврида ва никоҳдан ажратилган тақдирда мулкий ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларимизни белгилаш мақсадида мазкур никоҳ шартномасини қуйидагилар ҳақида туздик:

1. Биз – никоҳимиз қайд қилингандан сўнг биргаликда яшаш давримизда оилада тенг ҳуқуқлардан фойдаланиб, тенг мажбуриятларга эга бўламиз.

2. Эр ва хотиннинг никоҳга қадар ўзига тегишли бўлган мол-мулки, шунингдек улардан ҳар бирининг никоҳ давомида ҳадя ва мерос тариқасида ёки бошқа бепул битимлар асосида олган мол-мулки улардан ҳар бирининг шахсий мулки ҳисобланади ва уларнинг бўлинишига йўл қўйилмайди.

4. Қимматбаҳо буюмлар, зебу зийнатлар ва бошқа шахсий фойдаланиш буюмлари (кийим-бош, пойабзал ва бошқа шу кабилар никоҳ давомида эр ва хотиннинг умумий маблағи ҳисобига олинган бўлса ҳам) улардан фойдаланиб келган эр ва хотиннинг хусусий мулки ҳисобланади ва никоҳдан ажралганда бўлинмайди.

5. Никоҳ давомида биз ҳар биримизнинг меҳнат фаолиятимиздан, тадбиркорлик фаолиятимиздан ва интелектуал фаолият натижаларимиздан орттирган даромадларимиз, пенсия, нафақа, шунингдек махсус мақсадларга мўлжалланган бошқа тўловлар, умумий даромадларимиз ҳисобига олинган барча кўчар ва кўчмас мол-мулклар, пул маблағлари кимнинг номидан ёки эр ва хотиннинг қайси бири томонидан киритилган бўлишидан қатъи назар, бундай кўчар ва кўчмас мол-мулклар қайси биримизнинг номимизга расмийлаштирилган бўлса, шу эр ёки хотиннинг шахсий мол-мулки деб ҳисобланади ва уни тасарруф этиш билан боғлиқ битим тузилганда, бу ҳаракат бошқасининг розилигисиз амалга оширилади ва никоҳдан ажралиш пайтида бўлинмайди.

6. Эр ёки хотиндан бири уй-рўзғор ишларини юритиш, болаларни парвариш қилиш билан банд бўлган ёки бошқа узрли сабабларга кўра мустақил иш ҳақи ва бошқа даромадга эга бўлмаган тақдирда, иш ҳақи ва бошқа даромадга эга бўлган тараф никоҳдан ажралиш вақтида уни турар жой ва моддий таъминот билан таъминлайди.

7. Шахсий мулкка эга бўлган бир тараф иккинчи тарафнинг розилигисиз ўзига тегишли мол-мулкка эгаликни ўз ихтиёрига биноан амалга оширади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади. Бунда, шахсий мулкка эга бўлган эр ёки хотин уларнинг бирига мазкур мол-мулкдан фойдаланиш ҳуқуқини беради, агар бу мол-мулк турар-жой бўлса, унда яшаш ва пропискадан ўтиш ҳуқуқини беради.

Никоҳдан ажралиш ҳолларида мулк эгаси бўлмаган эр ёки хотиннинг уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқи тугатилиб, ушбу тараф никоҳдан ажралган кундан бошлаб уй-жойдан ва турар-жой пропискасидан чиқиб кетишга мажбур.

8. Болаларимиз эҳтиёжини қондириш учун олинган буюмлар (кийим-бош, пойабзал, мактаб ва спорт жиҳозлари, мусиқа асбоблари, болалар кутубхонаси ва бошқалар), уларнинг номига қўйилган пул жамғармалари, номига сотиб олинган кўчар ва кўчмас мол-мулклар уларнинг шахсий мулки деб ҳисобланади ҳамда никоҳдан ажралиш ва умумий мол-мулкни бўлиш пайтида болаларнинг мол-мулки ҳисобга олинмайди.

9. Никоҳ шартномаси эр-хотиннинг шартномаи билан исталган вақтда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин. Никоҳ шартномаси қандай шаклда тузилган бўлса унинг ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши ҳам шундай шаклда амалга оширилади.

10. Никоҳ шартномасини бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди. Никоҳ шартномаси эр-хотиндан бирининг талаби билан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик ҳамда Оила кодексларида белгиланган асослар ва тартибда суд томонидан ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин.

11. Мазкур шартнома никоҳ қонуний қайд этилган кундан бошлаб кучга киради. Никоҳ тугатилган пайтдан бошлаб никоҳ шартномасининг амал қилиши ҳам тугайди.

12. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 29-36 моддалари мазмуни нотариус томонидан биз - тарафларга тушунтирилди ва тушунарли.

13. Мазкур шартномани расмийлаштириш учун сарфланадиган харажатларни Шартномани расмийлаштириш учун сарфланадиган харажатларни тўловчи томон тўлади.

14. Биз – тарафлар шартноманинг матнини тўлиқ ўқиб чиқдик, унинг мазмуни, моҳияти, ҳуқуқий оқибатлари бизга нотариус томонидан тушунтирилди ва тушунарли, унинг мазмуни бизнинг асл хоҳиш-истакларимизга мос келади.

15. Мазкур шартнома тарафлар томонидан тўрт нусхада тузилиб, имзоланди, улардан бир нусхаси Шартномани тасдиқлаган нотариал идора номи ва рақами нотариал идора нотариуси Шартномани тасдиқлаган нотариуснинг Ф.И.О да сақланади, қолган нусхалари тарафларга давлат рўйхатидан ўтказиш учун берилди.

 

Имзолар:

1. Шартнома биринчи томонининг Ф.И.О ______________

Имзо

2. Шартнома иккинчи томонининг Ф.И.О ______________

Имзо

Нотариуснинг тасдиқлов ёзуви.

 

Никоҳ шартномаси

Оилавий муносабатларда мулкий низолар келиб чиқишининг олдини олишда никоҳ шартномаси тузишнинг алоҳида аҳамияти бор.  Жамият ривожланиб бориши баробарида, никоҳ шартномаси тузишга эҳтиёж ортиб бормоқда.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари талабига мувофиқ ушбу шартноманинг  онлайн намунаси тайёрланган.

Фойдаланувчилар мазкур намунага шартнома тарафлари ҳақидаги маълумотларни, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари доирасини аниқ кўрсатишлари талаб этилади.