КОРХОНАНИ СОТИШ ШАРТНОМАСИ
Шартнома тузилган сана Шартнома тузилган ҳудуд
Кейинги ўринларда “Сотувчи” деб Сотувчининг номи (ташкилот, корхона, ёки тадбиркорнинг Ф.И.О.) Корхонанинг фаолиятини белгиловчи ҳужжат тури асосида ҳаракат қилувчи Сотувчи номидан ҳаракатланувчининг Ф.И.О. орқали бир томондан, кейинги ўринларда “Сотиб олувчи” деб аталадиган Сотиб олувчи корхонанинг номи (ташкилот, корхона ёки тадбиркорнинг Ф.И.О.) Кохонанинг фаолиятини белгиловчи ҳужжат тури асосида ҳаракат қилувчи Сотиб олувчининг номидан ҳаракатланувчининг Ф.И.О. иккинчи томондан қуйидагилар тўғрисида ушбу шартномани туздилар:
1. Шартнома предмети
1.1. Сотувчи Корхонанинг тўлиқ номи ни (кейинги ўринларда “корхона” деб юритилади) мулкий мажмуа сифатида топшириш, Сотиб олувчи эса уни қабул қилиб олиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
1.2. Сотувчининг фирма номи, товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва Сотувчини ҳамда унинг маҳсулотини, у бажарадиган иш ёки кўрсатадиган хизматларни шахсийлаштирадиган бошқа воситалардан фойдаланиш ҳуқуқлари Сотиб олувчига ўтади.
1.3. Сотилаётган корхона таркиби мазкур шартномага илова қилинаётган инвентаризация далолатномасига мувофиқ аниқланган бўлиб, унинг таркибига қуйидагилар киради:
Сотилаётган корхонанинг мол-мулк рўйхати
2. Шартнома суммаси ва ҳисоб-китоб қилиш тартиби
2.1. Корхона қиймати шартномада инвентаризациялашнинг белгиланган қоидаларига мувофиқ ўтказиладиган корхонани тўлиқ инвентаризациялаш асосида аниқланади.
Шу тарзда аниқланган корхона қиймати Корхонанинг баҳоланган қиймати (ёзма равишда) сўмни ташкил этади.
2.2. Шартнома имзолангунга қадар инвентаризация далолатномаси, бухгалтерия баланси, мустақил аудиторнинг корхона таркиби ва унинг қиймати тўғрисидаги хулосасини, шунингдек кредиторлар, улар қўяётган талаблар хусусияти, миқдори ва муддатлари кўрсатилган ҳолда корхона таркибига киритиладиган барча қарз (мажбурият)лар рўйхатини тарафлар тузган ва кўриб чиққан бўлиши керак.
2.3. Сотувчи ва Сотиб олувчи ўртасида ҳисоб-китоблар қуйидаги шаклда ва тартибда амалга оширилади:
3. Тарафларнинг мажбуриятлари
3.1. Сотувчининг мажбуриятлари:
корхонани Сотиб олувчига топширишни топшириш далолатномасига мувофиқ амалга ошириш ва унда корхонанинг таркиби ва кредиторлар корхона сотилиши тўғрисида хабардор қилинганлиги, шунингдек топширилган мол-мулкда аниқланган камчиликлар ҳақида маълумотлар ва йўқолганлиги туфайли топшириш мажбуриятлари вужудга келиши мумкин бўлмайдиган мол-мулкнинг рўйхатини кўрсатиш;
ўз ҳисобидан корхонани топширишга тайёрлаш, шу жумладан топшириш далолатномасини тузиш ва имзолашга тақдим этиш;
мазкур шартноманинг 2.2-бандида кўрсатилган барча ҳужжатларни Сотув олувчига топшириш;
корхона таркибига киритилган мажбуриятлар бўйича унинг сотилиши тўғрисида барча кредиторларни хабардор қилиш.
3.2. Сотиб олувчининг мажбуриятлари:
корхона қийматини шартномада белгиланган тартиб ва муддатларда тўлаш;
корхона таркибига махсус рухсатнома (лицензия)га эга бўлмаганлиги учун бажара олмайдиган мажбуриятлар киритилганлиги сабабли тегишли лицензияни олиш ва юклатилган мажбуриятларни ўз вақтида бажариш учун барча зарур ҳаракатларни амалга ошириш.
4. Тарафларнинг жавобгарлиги ва низоларни ҳал қилиш тартиби
4.1. Корхона таркибига махсус рухсатнома (лицензия)га эга бўлмаганлиги учун Сотиб олувчи бажара олмайдиган мажбуриятлар киритилганлиги сабабли, Сотувчи шу кредиторлар олдида солидар жавобгар бўлади.
4.2. Корхона Сотиб олувчига топширилганидан сўнг Сотувчи ва Сотиб олувчи топширилган корхона таркибига киритилган, Сотиб олувчига кредиторнинг розилигисиз ўтказилган қарзлар бўйича солидар жавобгар бўладилар.
4.3. Тарафлар шартнома мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.
4.4. Ушбу шартнома юзасидан ёки у билан боғлиқ ҳолда тарафлар ўртасида келиб чиқадиган низо ва зиддиятлар тарафлар ўртасида музокаралар олиб бориш йўли билан ҳал этилади.
Музокаралар олиб бориш йўли билан низони ҳал этиш имконияти бўлмаган тақдирда, низо талабнома билдириш тартибига риоя қилингандан кейин судда кўриб чиқилади.
5. Бошқа шартлар
5.1. Сотувчининг корхонани Сотиб олувчига топшириши топшириш далолатномасига мувофиқ амалга оширилади.
Топшириш далолатномасида:
корхонанинг таркиби;
кредиторлар корхона сотилиши тўғрисида хабардор қилинганлиги, топширилган мол-мулкда аниқланган камчиликлар ҳақида маълумотлар;
йўқолганлиги туфайли топшириш мажбуриятлари вужудга келиши мумкин бўлмайдиган мол-мулкнинг рўйхати кўрсатилади.
5.2. Тарафлар топшириш далолатномасини имзолаган кундан бошлаб корхона Сотиб олувчига топширилган ҳисобланади. Шу пайтдан бошлаб корхона таркибида топширилган мол-мулкнинг тасодифан нобуд бўлиши ёки тасодифан бузилиши хавфи Сотиб олувчига ўтади.
5.3. Корхона Сотиб олувчига топширилган пайтдан бошлаб корхонага мулк ҳуқуқи Сотиб олувчига ўтади ва давлат рўйхатидан ўтказилади. Корхонага мулк ҳуқуқининг ўтиш пайти бу ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши пайти билан белгиланади.
5.4. Сотиб олувчига корхона таркибида Сотувчининг мазкур шартномада ёки топшириш далолатномасида кўрсатилмаган қарзлари (мажбуриятлари) ҳам топширилган тақдирда, агар Сотиб олувчи шартнома тузиш ва корхонани топшириш вақтида бундай қарз (мажбурият)лар борлигини билганини Сотувчи исботламаса, Сотиб олувчи харид нархини камайтиришни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
5.5. Сотувчи корхона таркибида топширилган мол-мулкдаги камчиликлар тўғрисида ёки топширилиши лозим бўлган айрим турдаги мол-мулкнинг бу таркибда йўқлиги тўғрисида Сотиб олувчидан билдириш хати олган ҳолларда тегишли даражада сифатли бўлмаган мол-мулкни дарҳол алмаштириши ёки Сотиб олувчига етишмаётган мол-мулкни бериши мумкин.
5.6. Корхонанинг Сотувчи жавобгар бўлган камчиликлар туфайли мазкур шартномада айтиб ўтилган мақсадлар учун яроқсизлиги ва бу камчиликлар амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган шартларда, тартиб ва муддатларда Сотувчи томонидан бартараф қилинмаганлиги ёки бундай камчиликларни бартараф қилиб бўлмаслиги аниқланган бўлса, Сотиб олувчи ушбу шартномани бекор қилиш ёки ўзгартиришни ва тарафлар шартномага мувофиқ бажарганларини қайтаришни суд тартибида талаб қилиш ҳуқуқига эга.
6. Якуний қоидалар
6.1. Ушбу шартнома тарафлар имзолаган ёзма шаклдаги битта ҳужжат тарзида тузилиб, у нотариал гувоҳлантирилиши ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.
Мазкур шартнома давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб тузилган деб ҳисобланади.
6.2. Мазкур шартнома 3 нусхада тузилган бўлиб, биринчи нусхаси Сотувчига, иккинчиси Сотиб олувчига ва учинчиси (давлат рўйхатидан ўтказувчи орган номи)га сақлаш учун берилади.
7. Тарафларнинг реквизитлари
Сотувчи: Сотувчининг ҳисоб рақами Сотувчининг валюта ҳисоб рақами Банк номи Банк рақами (коди) МФО Сотувчининг СТИР рақами, Сотувчининг телефон рақамлари Товарни юклаш реквизитлари:
_______________________________
|
Сотиб олувчи: Сотиб олувчининг ҳисоб рақами Сотиб олувчининг валюта ҳисоб рақами Банк номи Банк рақам (коди) МФО Сотиб олувчининг СТИР рақами, Сотиб олувчининг телефон рақамлари Товарни юклаш реквизитлари:
__________________________________
|
Мамлакатимизда бозор иқтисодиёти ривожланиб бораётган ҳозирги шароитда корхонани сотиш табиий ва одатдаги битимга айланди. Корхонани сотиш шартномасига мувофиқ сотувчи сотиб олувчига бутун корхонани мулкий мажмуа сифатида топшириш, иккинчи тараф эса уни қабул қилиш ва белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади.
Корхонани сотиш шартномасининг ўзига хос хусусияти шундаки корхона билан бирга фирма номи, товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва шахсийлаштирадиган бошқа воситалардан фойдаланиш ҳуқуқлари ҳам сотиб олувчига ўтади.
Корхонани сотиш шартномаси тўғри расмийлаштирилиши, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, низоларни ҳал қилиш тартиби аниқ белгиланиши, келгусида низолар келиб чиқишининг олдини олади.
Мазкур ҳужжат намунаси амалдаги қонунчилик талабларидан келиб чиққан ҳолда тайёрланган бўлиб, фойдаланувчиларга ҳуқуқшунос иштирокисиз шартнома тузиш ва уни расмийлаштириш имконини беради.