Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Умрбод рента шартномаси

Ҳужжат тавсифи
Шартнома реквизитлари:
  • (давлат нотариал идораси ёки хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариал идора номи. Масалан, 1-сон давлат нотариал идораси)
  • (сўз билан ёзилади)
Нотариал идора:
  • (вилоят, туман (шаҳар), кўча номи, уй рақами)
  • (давлат нотариал идораси ёки хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариал идора номи. Масалан, 1-сон давлат нотариал идораси)
Рента олувчи:
  • (вилоят, туман (шаҳар), МФЙ ва кўча номи, уй рақами)
  • (рақам билан ёзилади)
  • (паспорт серияси ва рақами пробел билан ёзилади. Масалан, АА 1234567)
  • (вилоят, туман (шаҳар). Масалан, Фарғона вилояти Ўзбекистон туман ИИБ)
  • (рақам билан ёзилади)
Рента тўловчи:
  • (вилоят, туман (шаҳар),МФЙ ва кўча номи, уй рақами)
  • (рақам билан ёзилади)
  • (паспорт серияси ва рақами пробел билан ёзилади. Масалан, АА 1234567)
  • (вилоят, туман (шаҳар). Масалан, Фарғона вилояти Ўзбекистон туман ИИБ)
  • (рақам билан ёзилади)
Шартнома мазмуни:
  • (вилоят, туман (шаҳар),МФЙ ва кўча номи, уй рақами)
  • (яшаш хонаси, даҳлиз, ошхона, равон ва бошқалар номи ва сони батафсил ёзилади)
  • (рақам ҳамда қавс ичида сўз билан ёзилади)
  • (Масалан, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатаси Фарғона вилоят бошқармаси Ўзбекистон туман бўлими ёки Фарғона вилояти Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Ўзбекистон туман филиали)
  • (рақам билан ёзилади)
  • (давлат нотариал идораси ёки хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариал идора номи. Масалан, 1-сон давлат нотариал идораси)
  • (рақам билан ёзилади)
  • (рақам билан ёзилади)
  • (Масалан, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатаси Фарғона вилоят бошқармаси Ўзбекистон туман бўлими ёки Фарғона вилояти Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Ўзбекистон туман филиали)
  • (рақам билан ёзилади)
  • (рақам билан ёзилади)
  • (рақам ҳамда қавс ичида сўз билан ёзилади)
  • (рақам ҳамда қавс ичида сўз билан ёзилади)

Юклаб олинг

Умрбод рента шартномаси

Шартнома тузилган нотариал идора номи

Шартнома тузилган сана

Шартномани тасдиқлаган нотариал идора манзилидаги Шартномани тасдиқлаган нотариал идора номи ва рақами нотариал идора нотариуси Шартномани тасдиқлаган нотариуснинг Ф.И.О. иштирокида,

Биз Рента олувчининг манзилида яшовчи – Рента олувчининг туғилган санаси йилда туғилган Рента олувчининг Ф.И.О. (паспорт Рента олувчининг паспорт серияси ва рақами,Рента олувчига паспортни берган ИИБ номи томонидан Рента олувчига паспорт берилган сана йилда берилган) бундан буён матнда РЕНТА ОЛУВЧИ деб юритилувчи бир тарафдан ва Рента тўловчининг манзилида яшовчи – Рента тўловчининг туғилган санаси йилда туғилган Рента тўловчининг Ф.И.О (паспорт Рента тўловчининг паспорт серияси ва рақами,Рента тўловчига паспорт берган ИИБ номи томонидан Рента тўловчига паспорт берилган сана йилда берилган) бундан буён матнда РЕНТА ТЎЛОВЧИ деб юритилувчи иккинчи тарафдан ушбу шартномани қуйидагилар ҳақида туздик:

1. Мен – РЕНТА ОЛУВЧИ ўзимга тегишли бўлган Рентага берилаётган уй-жойнинг манзили манзилида жойлашган Рентага берилаётган уй-жойнинг кв.м.майдони кв.м. ер майдонида жойлашган уй-жойимни РЕНТА ТЎЛОВЧИГА умрбод рента тўлаш шарти билан мулк қилиб бердим, мен – РЕНТА ТЎЛОВЧИ юқорида кўрсатилган уй-жойни қабул қилиб олдим.

2. Умрбод рентага берилаётган уй-жой қуйидагилардан иборат:

умумий фойдаланиш майдони Рентага берилаётган уй-жойнинг умумий майдони кв.м.ни ташкил этиб - турар-жой майдони Рентага берилаётган уй-жойдаги турар-жой майдони кв.м. бўлган Рентага берилаётган уй-жойдаги хоналар номи ва сони хоналардан иборат;

инвентарь баҳоси Рентага берилаётган уй-жойнинг инвентар баҳоси сўм бўлиб, ушбу ҳолатлар Рентага берилаётган уй-жойнинг инвентар баҳосини белгилаган туман (шаҳар) кадастр бўлими номи туман кадастр агентлиги (ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси) томонидан Рентага берилаётган уй-жойнинг инвентар баҳоси тўғрисида маълумотнома берилган сана йилда берилган Рентага берилаётган уй-жойнинг инвентар баҳоси тўғрисида берилган маълумотнома рақами-рақамли маълумотнома билан тасдиқланади.

3. Рентага берилаётган уй-жой РЕНТА ОЛУВЧИГА Рентага берилаётган уй-жойга нисбатан рента олувчининг мулк ҳуқуқини келтириб чиқарган шартномани тасдиқлаган нотариал идора туманидаги хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Рентага берилаётган уй-жойга нисбатан рента олувчининг мулк ҳуқуқини келтириб чиқарган шартномани тасдиқлаган нотариуснинг Ф.И.О. томонидан Рентага берилаётган уй-жойга нисбатан рента олувчининг мулк ҳуқуқини келтириб чиқарган шартнома тасдиқланган сана йилда Рентага берилаётган уй-жойга нисбатан рента олувчининг мулк ҳуқуқини келтириб чиқарган шартноманинг реестр рақами-реестр рақами билан қайд қилинган олди-сотди шартномасига асосан тегишли бўлиб, шартнома Рентага берилаётган уй-жой бўйича олди-сотди шартномасини рўйхатдан ўтказган туман (шаҳар) кадастр бўлими номи туман кадастр агентлигида (ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасида) Рентага берилаётган уй-жой бўйича олди-сотди шартномаси туман (шаҳар) кадастр бўлимида рўйхатдан ўтказилган сана йилда Рентага берилаётган уй-жой бўйича олди-сотди шартномасининг туман (шаҳар) кадастр бўлимида рўйхатдан ўтказилган рақами-тартиб рақами билан рўйхатга олинган.

4. Юқорида кўрсатилган уй-жой тарафларнинг ўзаро келишувига кўра Тарафларнинг келишувига асосан уй-жойнинг қиймати сўмга баҳоланди.

5. РЕНТА ТЎЛОВЧИ РЕНТА ОЛУВЧИГА уни ҳаёт бўлган даврда келаётган ҳар ойнинг охирги кунида Тарафларнинг келишувига асосан белгиланган рента тўлови миқдори сўмдан тўлашга мажбур. Агар РЕНТА ТЎЛОВЧИ тўловларни ўз вақтида тўлай олмаса, тўланмаган суммадан Рента тўлови ўз вақтида тўланмаганлиги учун тўланадиган пеня миқдори неча фоизни ташкил этади фоиз РЕНТА ОЛУВЧИга тўлайди.

Ушбу рента тўловининг миқдори энг кам иш ҳақининг миқдори оширилишига мутаносиб равишда кўпайтириб борилади.

6. Рента тўлаш шарти билан берилган уй-жойга РЕНТА ТЎЛОВЧИ ўз мажбуриятларининг бажаришини таъминлаш мақсадида РЕНТА ОЛУВЧИ бу мулкка гаров ҳуқуқини олади.

РЕНТА ТЎЛОВЧИ ўз мажбуриятлари бажарилишининг гаровини тақдим этишга ёки ушбу мажбуриятларни бажармаслик ёхуд лозим даражада бажармаслик хавфини рента олувчи фойдасига суғурталашга мажбур.

7. РЕНТА ОЛУВЧИнинг розилиги билан РЕНТА ТЎЛОВЧИ рентага берилган уй-жойни тасарруф этишга ҳақли.

8. РЕНТА ОЛУВЧИ вафот этган тақдирда рента тўлаш мажбурияти бекор қилинади.

9. Умрбод рента тўлаш шарти билан топширилган мол-мулкнинг тасодифан нобуд бўлиши ёки тасодифан бузилиши РЕНТА ТЎЛОВЧИНИ шартномада назарда тутилган шартларда тўлаш мажбуриятидан озод қилмайди.

10. Мазкур шартномага қадар рентага берилаётган бутун уй-жой бошқа шахсга ўтказилмаган, гаровга қўйилмаган, ижарага берилмаган, низода йўқ ва тасарруф этилиши тақиқланмаганган.

11. Мазкур шартномани расмийлаштириш учун сарфланадиган харажатларни РЕНТА ТЎЛОВЧИ тўлади.

12. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 185, 524–529-моддалари мазмуни биз – тарафларга нотариус томонидан тушунтирилди ва тушунарли.

13. Мазкур шартномани расмийлаштириш учун сарфланадиган харажатларни РЕНТА ТЎЛОВЧИ тўлади.

14. Ушбу шартнома белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб РЕНТА ТЎЛОВЧИда рентага берилган уй-жойга нисбатан эгалик ҳуқуқи вужудга келади.

15. Мен – РЕНТА ОЛУВЧИ рентага берилаётган уй-жойнинг қарзлари юзасидан даъво қилувчилар йўқлигини ҳамда телефон алоқаси хизмати учун, коммунал хизматлар учун тўланадиган мажбурий тўловлар (иссиқ ва совуқ сув, табиий газ, электр энергияси), солиқ ҳамда бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзимиз йўқлигини тасдиқлайман.

16. Мазкур шартнома тарафларнинг ўзаро келишуви билан ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин. Рента шартномаси қандай шаклда тузилган бўлса, шундай тартибда ўзгартирилади ёки бекор қилинади.

17. РЕНТА ТЎЛОВЧИ умрбод рента шартномасини жиддий бузган ҳолларда РЕНТА ОЛУВЧИ шартномани бекор қилиш ва зарарни қоплашни РЕНТА ТЎЛОВЧИдан талаб қилишга ҳақли.

Тарафлар ўртасида низо келиб чиқса, у суд тартибида ҳал қилинади.

18. Биз – тарафлар шартнома матнини тўлиқ ўқиб чиқдик, унинг мазмуни ва моҳияти, ҳуқуқий оқибатлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 113–128-моддалари мазмуни нотариус томонидан тушунтирилди ва бизга тушунарли, шартноманинг мазмуни бизнинг асл хоҳиш-истакларимизга мос келади. Мазкур шартномани тузиб имзолаганимизда муомала лаёқатига эга бўлганимизни, ўз хатти-ҳаракатларимиз аҳамиятини тўлиқ тушунганлигимизни, ҳеч ким бизни алдамаганлигини, шартномани тузиб имзолаш ҳақида зўрламаганлигини, тазйиқ ўтказмаганлигини, ушбу битимни тузишга мажбур қилишга олиб келган оғир ҳолатлар йўқлигини билдирамиз.

19. Ушбу шартнома тарафлар томонидан уч нусхада тузилиб, имзоланди, улардан бир нусхаси Шартномани тасдиқлаган нотариал идора номи ва рақами хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуси Шартномани тасдиқлаган нотариуснинг Ф.И.О.да сақланади, қолган нусхалари тарафларга берилди.

 

Имзолар:

1. Рента олувчи Рента олувчининг Ф.И.О. _________(имзо)

2. Рента тўловчи Рента тўловчининг Ф.И.О ________(имзо)

 

 

Умрбод рента шартномаси

Рента шартномаси — фуқаролик-ҳуқуқий шартномаларидан бири бўлиб, унга кўра бир томон (рента олувчи) бошқа томон (рента тўловчи)га мулкни беради, рента тўловчи эса олинган мулк ўрнига рента олувчига муайян пул маблағи шаклида рента тўлаб туриш ёки уни таъминлаш учун бошқа шаклда маблағ бериш тарзида рента тўлаш мажбуриятини олади. Кўчмас мол-мулкни рента тўлаш шарти билан бошқа шахсга беришни назарда тутадиган шартнома нотариал тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.

Тарафларнинг келишувига кўра шартнома рента олувчининг умри давомида яъни умрбод рента тўлаш шарти билан тузилиши мумкин.

Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида мазкур шартнома намунаси тайёрланган бўлиб, шартнома намунасидаги сўровномалар аниқ, равон ва турлича талқин қилинмайдиган сўзлардан фойдаланган ҳолда тўлдирилиши, келгусида низолар келиб чиқишининг олдини олади.