Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Қонун асосида ипотека билан таъминланган ипотека кредити ажратиш тўғрисида шартномаси

Ҳужжат тавсифи
Шартнома реквизитлари
  • (рақам билан ёзилади)
  • (вилоят, туман (шаҳар) кўрсат)
  • (сўз билан ёзилади)
Томонлар тўғрисида маълумотлар
  • (рақам билан ёзилади)
  • (рақам билан ёзилади)
  • (рақам билан ёзилади)
  • (паспорт серияси ва рақами пробел билан ёзилади. Масалан: АА 1234567)
  • (рақам билан ёзилади)
  • (паспорт серияси ва рақами пробел билан ёзилади, масалан: АА 1234567)
Шартнома предмети
  • (вилоят, туман (шаҳар) кўрсатилади. Масалан, Фарғона вилояти, Ўзбекистон тумани)
  • (Масалан, Фарғона вилояти, Ўзбекистон тумани, Оқмачит МФЙ, Зиёкор кўчаси 10-уй)
  • (рақам билан ёзилади)
  • (рақам ҳамда қавс ичида сўз билан ёзилади)
Кредит суммаси ва кредитдан фойдаланганлик учун фоиз ставкаси
  • (рақам ҳамда қавс ичида сўз билан ёзилади)
  • (рақам ҳамда қавс ичида сўз билан ёзилади)
  • (рақам ҳамда қавс ичида сўз билан ёзилади)
  • (фоизда кўрсатилади)
  • (рақам ҳамда қавс ичида сўз билан ёзилади)
Банк тўғрисида маълумотлар
Қарз олувчи тўғрисида маълумотлар
  • (рақам билан ёзилади)
  • (рақам билан ёзилади)
Биргаликда қарз олувчи тўғрисида маълумотлар
  • (рақам билан ёзилади)
  • (рақам билан ёзилади)
  • (вилоят, туман (шаҳар). Масалан, Фарғона вилояти, Ўзбекистон тумани)
  • (рақам билан ёзилади)

Юклаб олинг

Қонун асосида ипотека билан таъминланган ипотека кредити ажратиш тўғрисидаги шартнома

Шартнома рақами

Шартнома тузилган ҳудуд Шартнома тузилган сана

Банк номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли номидан Низом ва Ишончнома берилган сана Ишончнома берилган рақам-сон бош ишончнома асосида ҳаракат қиладиган Банк филиалининг номи филиали бошқарувчиси Банк филиали бошқарувчисининг Ф.И.О,кейинги ўринларда «Банк» деб аталади, бир томондан ва Қарз олувчига паспорт берилган санада берилган паспорти серияси, Қарз олувчининг паспорт серияси ва рақами,кейинги ўринларда «Қарз олувчи» деб аталадиган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Қарз олувчининг Ф.И.О. иккинчи томондан ҳамда ва Биргаликда қарз олувчига паспорт берилган санада берилган паспорти серияси, Биргаликда қарз олувчининг паспорт серияси ва рақами,кейинги ўринларда «Биргаликда қарз олувчи» деб аталадиган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Биргаликда қарз олувчининг Ф.И.О. учинчи томондан, кейинги ўринда «Томонлар» деб аталадилар, ушбу шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар:

1. Шартнома предмети

1.1. Банк Қарз олувчига Ўзбекистон Республикаси, Қурилиши назарда тутилган уй-жойнинг жойлашган манзили,Уй-жой жойлашган аҳоли пункти номи аҳоли пунктида умумий майдони Турар жойнинг умумий майдони кв. м, турар жой майдони Турар жой майдони кв. м бўлган Хоналар сонита хонали Уй рақами-уйни (кейинги ўринларда уй-жой ёки арзон уй-жой деб аталади) якка тартибда қуриш учун ушбу шартномада назарда тутилган шартларда Кредит суммаси сўм миқдорида мақсадли ипотека кредити маблағлари беради, Қарз олувчи/Биргаликда қарз олувчилар эса кредит беришнинг умумий қоидаларига (мақсадли характери, моддий таъминланганлиги, муддатлилиги, қайтарилувчанлиги ва тўланувчанлигига) риоя этган ҳолда ипотека кредитидан фойдаланади.

2. Асосий тушунчалар

2.1. Ушбу шартнома матни бўйича кейинги ўринларда учрайдиган барча атамалар (агар контекстдан бошқача маъно англашилмаса) ушбу бўлимда баён қилинган маъноларни англатади:

ипотека кредити – қишлоқ жойларда тасдиқланган намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой ёки арзон уй-жой қурилишига барпо этиладиган уй-жой ёки арзон уй-жой гарови остида бериладиган узоқ муддатли кредит;

якка тартибдаги уй-жой (уй-жой) – доимий яшаш, дам олиш ва хўжалик юритиш учун мўлжалланган, битта ер участкасида жойлашган, ўзига қарашли бўлган ёрдамчи-хўжалик иморатлари ва ҳовли иншоотлари билан биргаликдаги бир ёки бир нечта турар жойлар;

арзон уй-жой – икки, уч, тўрт, беш қаватли кўп квартирали (2 ва 3 хонали) уйлар, 0,02 га бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 2 ва 3 хонали уйлар, 0,04 га ер участкаларида жойлаштириладиган икки қаватли тўрт хонали бирлаштирилган уйлар ва 0,06 га ер участкасида жойлаштирилган бир қаватли 3, 4 ва 5 хонали уйлар;

намунавий лойиҳа – замонавий қурилиш материаллари ва технологияларини республика минтақаларининг табиий-иқлим шароитларини ва жойнинг рельефини, ижтимоий-демографик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қўлланиб намунавий уй-жой қуриш учун «Қишлоқ қурилиш лойиҳа» МЧЖ лойиҳалаш-қидирув институти томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган лойиҳа. Намунавий лойиҳа: ер ости ва ер усти муҳандислик коммуникациялари акс эттирилган ҳолдаги ер участкаси режасидан; уй-жойнинг пойдеворлари, ертўлалари, қаватлари, кесимлари ва фасадларининг режаларидан; смета-молиявий ҳисоб-китобдан иборат бўлади;

Қарз олувчи – қишлоқ жойда яшайдиган, қишлоқда инжиниринг компанияси иштирокида уй-жой қуриш учун ипотека кредити оладиган ва олинган суммани кредит шартномасида белгиланган шартларда қайтариш мажбуриятини қабул қилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси;

Биргаликда қарз олувчи – қарз олувчининг ипотека кредити ва кредит бўйича фоизларнинг ҳар ойдаги тўловларида қатнашадиган, шунингдек ипотека кредити юзасидан биргаликда жавоб берадиган эри (хотини) ҳамда унинг яқин қариндошлари (ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари, фарзандлари) ва бошқа жисмоний шахслар;

пудратчи – фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шарти билан уй-жой қуришга буюртмаларни жойлаштиришга танлов савдолари натижалари бўйича инжиниринг компанияси билан тузилган пудрат шартномаси асосида якка тартибда уй-жой қурадиган пудрат қурилиш ташкилоти;

тўловга қодирлик – Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи)нинг кредит шартномаси бўйича ўз тўлов мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ бажариш бўйича жами даромадлар таҳлилидан келиб чиққан ҳолда аниқланадиган қобилияти;

кредит бўйича таъминлаш – белгиланган тартибда ер участкаси билан бирга қурилаётган якка тартибдаги уй-жой гарови;

бошланғич бадал – Қарз олувчининг икки, уч, тўрт, беш қаватли кўп квартирали (2 ва 3 хонали) уйлар, 0,02 га бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 2 ва 3 хонали арзон уй-жойлар смета қийматининг камида 10 фоизи миқдоридаги ёки ҳовлидаги иморатлари билан майдони 0,04 га бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган икки қаватли 4 хонали бирлаштирилган уйлар ва майдони 0,06 га бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 3, 4, 5 хонали уйлар смета қийматининг камида 25 фоизи миқдоридаги Қарз олувчининг (Биргаликда қарз олувчиларнинг) ёки юридик шахснинг – Қарз олувчининг иш берувчисининг ёки бошқа шахсларнинг Қарз олувчининг номига банкда очилган омонат қўйилма ҳисоб рақамига ўтказилган пул маблағлари шаклидаги ўз маблағлари;

узил-кесил тўлов – уй-жойнинг бошланғич бадал ва ипотека кредити билан қопланмаган қиймати қолган қисмига тенг бўлган миқдордаги тўлов; 

ипотека – белгиланган тартибда ер участкаси билан бирга қурилаётган уй-жой ипотекаси учун бериладиган ипотека кредити олиш мақсадидаги кўчмас мулк гарови; 

қонун асосидаги ипотека – кредит шартномаси бўйича қарз олувчининг мажбуриятларини таъминлаш учун қўлланиладиган ипотека тури бўлиб, бунда қонун асосидаги ипотеканинг вужудга келишига олиб келувчи кредит шартномаси, қонун асосидаги ипотеканинг давлат рўйхатидан ўтказилиши учун асос бўлади; 

кредит бўйича фоизлар – кредитдан фойдаланганлик учун тўлов;

имтиёзли давр – кредит бўйича асосий қарзни қайтариш муддати кечиктирилган давр;

кредит берилган сана – маблағларни ссуда ҳисоб рақамидан инжиниринг компаниясининг депозит ҳисоб рақамига ўтказиш санаси; 

кредитни тўлаш санаси – Қарз олувчининг Банк олдидаги мажбуриятларини тўлиқ бажаришига олиб келадиган ипотека кредити бўйича ҳисобланган фоизларнинг жами қолдиғини ва қарз қолдиғини қоплайдиган охирги тўлов тушган сана;

тўлов мажбуриятлари – Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи)нинг ипотека кредити, унинг бўйича фоизларни ушбу шартномада кўрсатилган суммада ва муддатларда ҳамда бошқа тўловлар (ипотекани расмийлаштириш, суғурталаш ва шу кабилар учун харажатлар) бўйича мажбуриятлари; 

кредит бўйича тўлов муддати ўтган қарз – Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) томонидан белгиланган муддатларда тўланмаган, ипотека кредити ёхуд унинг бир қисми, кредитдан фойдаланганлик бўйича ҳисобланган фоизлар, пенялар ва бошқа тўлов мажбуриятлари бўйича қарзлар суммаси; 

кредит бўйича қарз – кредитнинг ҳаммаси ёхуд Қарз олувчи томонидан фойдаланилган ипотека кредитининг қолдиғи, тегишли ҳисоб рақамларида Қарз олувчига очилган ҳисоб рақамларидаги ипотека кредитидан фойдаланганлик учун ҳисоблаб ёзилган фоизлар.

3. Қарз олувчининг тасдиқномаси

3.1. Қарз олувчи/Биргаликда қарз олувчи ушбу билан қуйидагиларни тасдиқлайди:

Банкка тақдим этилган/этиладиган кредитни расмийлаштириш ва олиш учун ҳужжатлар ва маълумотлар бундай ҳужжатлар ва маълумотлар тақдим этилган санада ҳақиқий ва ишончли ҳисобланади;

Биргаликда қарз олувчи ушбу шартнома мажбуриятлари юзасидан биргаликда жавоб беради ва ушбу мажбуриятлар ҳақиқий ҳисобланади;

Қарз олувчининг (Биргаликда қарз олувчи)нинг ушбу шартномада назарда тутилган мажбуриятларни бажаришдан бош тортиши Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи)нинг ушбу шартномага ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлишига олиб келади;

агар Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) тўловларни амалга оширишга ёки ушбу шартномада белгиланган талаблардан исталганини бажаришга қодир бўлмаса Банк кредитни муддатидан олдин қайтаришни ва ҳисоблаб ёзилган фоизларни, шунингдек бошқа тўловларнинг муддатидан олдин тўланишини талаб қилишга ҳақлидир. Шу билан бирга, Банк қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кредитни таъминлаш бўйича ва Қарз олувчи(Биргаликда қарз олувчи)нинг бошқа мол-мулкига ундиришни қаратишга ҳақлидир;

чақириб олмаслик ва муқаррар тартибда кредит бўйича ҳар қандай таъминлашни амалга оширишга ва фойдаланишга ва/ёки Банк томонидан ўз ҳуқуқларини амалга ошириш учун барча зарур чораларни кўришга Банкни вакил қилади.

4. Кредит суммаси ва кредитдан фойдаланганлик учун фоиз ставкаси

4.1. Қурилаётган уй-жойнинг умумий қиймати Қурилаётган уй-жойнинг умумий қиймати сўмни ташкил қилади. Ипотека кредити суммаси Ипотека кредит суммаси сўмни ташкил қилади, бу қурилаётган уй-жой қийматининг Ипотека кредити суммаси уй-жой умумий қийматининг неча фоизини ташкил этиши фоизига тенгдир. 

Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи)нинг бошланғич бадали Бошланғич бадали сўмни ташкил қилади, бу қурилаётган уй-жой қийматининг Қурилаётган уй-жой қийматининг бошланғич бадали фоизига тенгдир. Узил-кесил тўлов қиймати Узил-кесил тўлов қиймати сўмни ташкил қилади, бу қурилаётган уй-жой қийматининг Узил-кесил тўлов қийматининг фоизи %га тенг (бундай тафовут мавжуд бўлганда тўлдирилади).

4.2. Ипотека кредитидан фойдаланганлик учун қуйидаги фоиз ставкаси белгиланади: дастлабки 5 йил давомида – йиллик 7 фоиз миқдорида;

кейинги даврларда – Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ушбу шартнома тузилганда амалда бўлган қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида, яъни йиллик Кредитнинг йиллик фоиз ставкаси миқдорида.

4.3. Ипотека кредити бўйича фоизлар Банк томонидан ҳар куни ушбу шартноманинг

4.2-бандида белгиланган фоиз ставкасидан ва кредит берилган санадан бошлаб амалдаги кунлар сонидан келиб чиққан ҳолда Қарз олувчининг ссуда ҳисоб рақамида Банк томонидан ҳисобга олинадиган кредит суммаси қолдиғига ҳисоблаб қўшилади.

5. Ипотека кредити бўйича таъминлаш

5.1. Ушбу шартнома бўйича берилган кредит ер участкаси билан бирга қурилаётган уй-жой ипотекаси билан белгиланган тартибда таъминланади.

5.2. Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлашнинг бир нечта усуллари мавжудлиги бир-бирига зид бўлмайди, мажбуриятларни бажаришнинг ҳар қайси усули мустақил ҳисобланади ва бир-бирига боғлиқ бўлмайди.

5.3. Зарурат бўлганда, ундиришни мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлашни қаратишнинг усулларини танлаш ҳуқуқи Банкда қолади, у ўз хоҳишига кўра талабни усуллардан исталганига қўйиши ёки мажбуриятларни бажаришни таъминлашнинг барча усулларига қўйиши мумкин.

5.4. Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) кредитни таъминлашни кредит суммаси даражасида тутиш, Банк фойдасига кредит шартномаси амал қиладиган муддатга, ипотека предметини унинг тўлиқ қийматида йўқотиш ва шикастланиш хавфи юзасидан суғурта қилиш мажбуриятини олади. 

5.5. Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) кредитнинг қайтарилишини таъминлаш билан боғлиқ бўлган ҳужжатларни зарур даражада расмийлаштириш бўйича ҳар қандай харажатларни ўз зиммасига олади.

5.6. Кредитнинг таъминланишини белгилайдиган ҳужжатлар ушбу шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланади.

6. Ипотека кредити бериш тартиби

6.1. Кредит уч йилдан иборат бўлган имтиёзли давр билан 20 йил муддатга берилади. Ипотека кредитидан фойдаланганлик учун фоизларни тўлаш кредит берилган санадан кейинги ойдан бошланади.

6.2. Кредитни бериш Қарз олувчи билан инжиниринг компанияси ўртасида тузилган шартномага мувофиқ босқичма-босқич, Қарз олувчининг ёзма топшириқномаси (аризаси) асосида маблағларни Банк очган алоҳида ссуда ҳисоб рақамига ўтказиш, кейинчалик инжиниринг компаниясининг 22626-сон «Корхоналар ва ташкилотларнинг мақсадли маблағлари» молиялаштириш махсус депозит ҳисоб рақамига юқорида кўрсатилган шартномада белгиланган шартларда ва муддатларда ўтказиш йўли билан амалга оширилади. 

6.3. Банкнинг кредит бериш бўйича мажбурияти Қарз олувчи томонидан Банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилгандан кейин юзага келади:

туман ҳокимининг ер участкаси бериш тўғрисидаги қарори нусхаси;

ипотека предметини йўқолиш ва шикастланиш хавфидан суғурта шартномаси ва суғурта полиси.

7. Ипотека кредитини тўлаш тартиби

7.1. Кредит бўйича қарзни тўлаш учун Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) томонидан йўналтириладиган тўловлар қуйидагича навбат билан тўланади:

кредит бўйича тўлов муддати ўтган фоизларни тўлаш;

кредит бўйича тўлов муддати ўтган қарзларни тўлаш;

муддатли фоизларни тўлаш;

кредит бўйича муддатли қарзларни тўлаш; 

Қарз олувчининг бошқа тўлов мажбуриятларини тўлаш. 

7.2. Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) асосий қарзни ва ҳисоблаб ёзилган фоизларни тўлашни муддатидан олдин – ушбу шартномада белгиланган тўлов муддати бошлангунгача ёки тугагунгача амалга ошириш ҳуқуқига эга. Кредитни муддатидан олдин тўлашда Банк бирон-бир қўшимча воситачилик ҳақларини ундирмайди.

7.3. Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) ушбу шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланадиган илова қилинаётган тўловлар жадвалига мувофиқ ҳар ойлик тўловларни амалга ошириш йўли билан ипотека кредитини қайтаради ва кредитдан фойдаланганлик учун ҳисоблаб ёзилган фоизларни тўлайди. Кредит бўйича асосий қарз ва фоизлар ўз вақтида тўланмаган тақдирда тўлаш жадвали тўланмаган суммалар ҳисобга олинган ҳолда ўзгартирилади.

7.4. Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) томонидан ипотека кредитини тўлаш:

иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, пенсиялар, гонорарлар, дивидендлар, фоизлар ва қимматли қоғозлар бўйича бошқа даромадлар ҳисобига маблағларни нақдсиз шаклда ўтказиш;

нақд пуллар тўлаш; 

маблағларни омонат қўйилмалар бўйича ҳисоб рақамларидан ўтказиш; 

маблағларни пластик карточкалардан ўтказиш йўли билан; 

пул маблағларини Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи)нинг иш берувчиси томонидан моддий ёрдам ва ипотека кредитини тўлаш учун ажратилган бошқа маблағлар ҳисобидан нақдсиз шаклда ўтказиш йўли билан; 

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа усулларда амалга оширилиши мумкин. 

7.5. Агар ушбу шартнома бўйича исталган суммаларни тўлаш санаси иш куни ҳисобланмайдиган кунга тўғри келса, у ҳолда ушбу суммаларни тўлаш кейинги иш кунидан кечикмай амалга оширилиши керак.

8. Томонларнинг ҳуқуқлари

8.1. Банкнинг ҳуқуқлари: 

8.1.1. Қарз олувчининг айби билан ушбу шартноманинг 6.3-бандида кўрсатилган ҳужжатлар шартнома имзоланган вақтдан бошлаб 30 (ўттиз) банк куни мобайнида тақдим этилмаган тақдирда Банк ушбу шартномани бир томонлама тартибда бекор қилиш ҳуқуқига эга. 

8.1.2. Уй-жой инжиниринг компанияси томонидан топширилиб, Қарз олувчи томонидан қабул қилиб олинганидан кейин кредитдан фойдаланишнинг бутун даври мобайнида доимий мониторингни амалга ошириш. Банк мониторинг давомида уй-жойни қуриш жадвалларига амал қилиниши ҳамда кредитдан мақсадли фойдаланилиши, ипотека кредити ва унинг бўйича фоизларнинг тўланиши, гаровга қўйилган мол-мулкдан фойдаланиш ва уларни сақлаш қоидаларига амал қилиниши, ипотека предметининг ноқонуний бегоналаштирилишига йўл қўйилмаслиги юзасидан назоратни амалга оширади. 

8.1.3. Банк мажбуриятларнинг бажарилмаслиги ҳоллари бошланган тақдирда ўз ихтиёрига кўра қуйидаги ҳаракатлардан исталганини амалга ошириши мумкин:

Қарз олувчига мажбуриятларнинг бажарилмаслик ҳоллари бошланганлиги ўғрисидаги ёзма билдиришномани уни бартараф этиш учун муддатни белгилаган ҳолда юбориш; 

ушбу шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини қўшимча равишда таъминланишини талаб қилиш;

Қарз олувчидан (Биргаликда қарз олувчидан) ушбу шартномада белгиланган тартибда кредитнинг ҳаммасини ёки унинг бир қисмини муддатидан олдин қайтаришни талаб қилиш (қонун ҳужжатларида кредитнинг ҳаммасини ёки унинг бир қисмини муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишнинг бошқача тартиби белгиланган тақдирда кредитнинг ҳаммасини ёки унинг бир қисмини муддатидан олдин қайтаришни талаб қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади);

ундиришни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кредит бўйича таъминлашга қаратиш;

ушбу шартномани мазкур шартномада белгиланган тартибда бекор қилиш (қонун ҳужжатларида бундай шартномани бекор қилишнинг бошқача тартиби белгиланган тақдирда ушбу шартнома қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилинади);

ушбу шартномага ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳар қандай ҳуқуқлардан фойдаланиш.

8.1.4. Уй-жойни қуриш бўйича кредит ҳисобига бажарилган ишларни назорат тартибида ҳисоблаб чиқишни амалга ошириш.

8.1.5. Ушбу шартнома бўйича талаб қилиш ҳуқуқини бунга Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи)нинг олдиндан розилигини олмасдан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ўзгага беришни амалга ошириш.

8.1.6. Қарз олувчидан гаровга қўйилган мулкни сақлаш бўйича зарур чораларни кўришни талаб қилиш.

8.2. Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи)нинг ҳуқуқлари:

8.2.1. Банкда бўш ресурслар мавжуд бўлган тақдирда ипотека кредитининг ушбу шартномада назарда тутилган ҳажмда, муддатларда ва шартларда берилишини талаб қилиш.

8.2.2. Олинган кредитни тўлиқ қайтариб ва унинг бўйича ҳисоблаб ёзилган фоизларни тўлаб Банк билан ушбу шартномани муддатидан олдин бекор қилиш.

9. Томонларнинг мажбуриятлари

9.1. Банкнинг мажбуриятлари:

9.1.1. Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) томонидан ипотека кредити бериш учун барча зарур шартлар бажарилган тақдирда ушбу шартнома шартларига риоя қилган ҳолда кредитни бериш.

9.1.2. Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи)ни кредитни муддатидан олдин ундириб олиш тўғрисида ёзма равишда хабардор қилиш.

9.2. Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи)нинг мажбуриятлари:

9.2.1. Уй-жой инжиниринг компанияси томонидан топшириш-қабул қилиш далолатномаси бўйича Қарз олувчига берилгандан кейин Қарз олувчи бир ой муддатда қурилган уй-жойга ёки арзон уй-жойга мулк ҳуқуқини Ўзбекистон Республикаси Солиқ қумитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг органларида давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаши, шундан кейин банкка уй-жойга ёки арзон уй-жойга мулк ҳуқуқи рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги ҳужжатнинг нусхасини ва қонун асосидаги ипотека давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги штамп қўйилган кредит шартномасини тақдим этиши. 

9.2.2. Илова қилинаётган тўловлар жадвалига мувофиқ ҳар ойлик тўловларни амалга ошириш йўли билан кредитни ва унинг бўйича ҳисоблаб ёзилган фоизларни тўлаш.

9.2.3. Банк талабига кўра Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи)нинг ушбу шартнома амал қиладиган бутун муддат мобайнидаги даромадлари тўғрисида Банкни қониқтирадиган шакл ва мазмун бўйича ахборот тақдим этиш.

9.2.4. 5 (беш) кун мобайнида Банкка яшаш жойи, иш жойи, фамилияси ёки исми ва ушбу шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилишига таъсир кўрсата оладиган бошқа ҳолатларнинг ўзгарганлиги тўғрисида ахборот тақдим этиш.

10. Мажбуриятларни бажармаслик ҳолатлари

10.1. Ушбу бандда қайд этилган ҳодисалардан исталгани мажбуриятларни бажармаслик ҳолати ҳисобланади:

Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) томонидан кредит, фоизлар ва/ёки ҳамда бошқа тўловларнинг ушбу шартнома, унга тўловлар жадвали, шунингдек тузилиши ушбу шартномада белгиланган бошқа шартномалар бўйича зарур санада тўлашни амалга оширмаганлик; 

Банкни ҳақиқий бўлмаган ҳужжатлар тақдим этиш йўли билан атайлаб чалғитиш; 

Банкка кредит, Банк хулосаси бўйича Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) томонидан тақдим этилган ҳар қандай таъминлашнинг ўз қимматини қисман ёки тўлиқ йўқотганлиги ёки ҳақиқий бўлмай қолганлиги;

Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) тўлов қобилиятининг ёмонлашиши ёки ушбу шартнома бўйича мажбуриятларнинг мунтазам равишда бажарилмаслигига олиб келадиган аниқ ахборотнинг яширилиши;

ушбу шартнома шартларининг бузилиши; 

ушбу шартнома билан боғлиқ бўлган бошқа шартномалар (ипотека, суғурта ва шу кабилар) шартларининг бузилиши.

11. Ундиришни кредитни таъминлашга қаратиш

11.1. Банк ушбу шартнома ва ипотека тўғрисидаги шартнома шартлари билан гаров билан таъминланган мажбуриятнинг бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги туфайли келиб чиққан талабларни ушбу мулк ҳисобига қондириш учун ундиришни мажбуриятларни таъминлаш сифатида гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишга ҳақлидир.

11.2. «Ипотека тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23, 26 ва 28-моддаларида назарда тутилган ҳолатларда Банк ипотека билан таъминланган мажбуриятларнинг муддатидан олдин бажарилишини талаб қилишга, ушбу талаб бажарилмаган тақдирда эса – ундиришни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишга ҳақлидир.

11.3. Томонлар шундай битимга келишдиларки, Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) томонидан ушбу шартнома бўйича ўз мажбуриятлари бажарилмаган тақдирда Банк ўз талабларини, ундиришни ипотека предметига қаратиш учун асослар пайдо бўлгандан кейин, Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) билан Банк ўртасида тузилган, нотариал тасдиқланган битим асосида суддан ташқари тартибда қондиради.

11.4. Ундиришни мажбуриятни таъминлаш учун гаровга қўйилган, ипотека предмети ҳисобланадиган мол-мулкка қаратиш Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) томонидан тўловларни тўлаш муддатлари мунтазам равишда, яъни ўн икки ой мобайнида уч мартадан кўп бузилган тақдирда белгиланган тартибда амалга оширилиши мумкин.

11.5. Агар гаровга қўйилган мол-мулкни сотишдан олинган сумма Банк талабларини қоплаш учун етарли бўлмаса, у етишмаган суммани Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи)нинг бошқа мол-мулкидан олиш ҳуқуқига эга.

11.6. Ундирув суд тартибида мажбуриятларни таъминлаш учун гаровга қўйилган ипотека предмети бўлган уй-жойга қаратилганда, бошланғич сотув баҳоси Банк билан Қарз олувчи томонидан имзоланган ипотека предметини келишув баҳолаш далолатномасига асосан белгиланади.

12. Алоҳида шартлар

12.1. Банк ўз ихтиёрига кўра Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи)га нисбатан ушбу шартнома бўйича ўзи эга бўлган ҳуқуқлардан исталганини қўллаши ёхуд қўлламаслиги мумкин.

12.2. Банк томонидан ушбу ҳуқуқларнинг қўлланмаслиги ёхуд қисман қўлланиши ушбу ҳуқуқлардан воз кечишни англатмайди ва улар келгусида исталган вақтда қўлланиши мумкин.

13. Қўшимча шартлар

13.1. Уй-жойнинг ўзбошимчалик билан қайта қурилганлиги ёки қайта режалаштирилганлиги учун Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради ва ушбу уйни ўз ҳисобидан аввалги ҳолатига келтириши шарт.

13.2. Кредит муддати мобайнида уй-жойни сотиш, ўзгага беришга, ижарага топширишга, текин фойдаланиш учун беришга, ипотека предмети манзили бўйича яқин қариндошларни ва учинчи шахсларни рўйхатдан ўтказишга Банкнинг ёзма розилигисиз йўл қўйилмайди.

13.3. Томонлар ушбу шартноманинг унга биноан тартибга солинмайдиган қисми юзасидан муносабатларини томонлар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ тартибга солади. 

13.4. Инжиниринг компанияси билан Қарз олувчи (якка тартибда иморат қурувчи) ўртасида тузилган асосий шартнома бекор қилинган тақдирда Банк ушбу шартномани белгиланган тартибда бекор қилиш ҳуқуқига эга.

Ушбу шартнома муддатидан олдин бекор қилинган тақдирда Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) томонидан тўланган кредит бўйича асосий қарз суммаси, агар Томонлар ўртасида бошқача аҳдлашув мавжуд бўлмаса, қурилган уй-жой сотилгандан кейин Қарз олувчига қайтарилади. Бунда Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) томонидан тўланган кредит бўйича ҳисобланган фоизлар унга қайтарилмайди.

14. Форс-мажор ҳолатлари

14.1. Томонлар ушбу шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилмаслиги шартнома тузилгандан кейин, Томонлар олдиндан кўра билмаган, оқилона чора-тадбирлар билан бартараф эта олишмаган, фавқулодда тусдаги ҳодисалар натижасида пайдо бўлган енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари оқибатида содир бўлган тақдирда томонлар мажбуриятларнинг қисман ёки тўлиқ бажарилмаганлиги учун жавобгарликдан озод қилинадилар.

14.2. Енгиб бўлмайдиган куч вазиятларига асосланадиган Томон бошқа Томонни бундай вазиятлар юзага келганлиги тўғрисида ёзма шаклда дарҳол хабардор қилиши шарт, шунингдек исталган Томоннинг талабига кўра бундай вазиятларнинг юзага келганлиги ҳолатини тасдиқлайдиган, тегишли орган томонидан берилган ҳужжат тақдим этилиши керак.

14.3. Агар шартноманинг ушбу бўлимида кўрсатилган енгиб бўлмайдиган вазиятлар уч ойдан ортиқ давом этса, у ҳолда ҳар қайси Томон бошқа Томонни хабардор қилган ҳолда ушбу шартномани бир томонлама бекор қилиш ҳуқуқига эга. Бунда Томонлар ушбу шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилган ва бажарилмаган қисмлари бўйича белгиланган тартибда узил-кесил ҳисоб-китоб қиладилар.

15. Шартноманинг амал қилиш муддати

15.1. Ушбу шартнома Томонлар уни имзолаган вақтдан бошлаб кучга киради ва ушбу шартнома бўйича мажбуриятлар тўлиқ бажарилгунгача амал қилади.

16. Низоларни ҳал этиш

16.1. Ушбу шартномада назарда тутилмаган келишмовчиликлар ва/ёки низоли вазиятлар юзага келган ҳолларда Томонлар, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига амал қилган ҳолда, уларни музокаралар йўли билан ҳал қиладилар. Томонларнинг келишувига эришилмаган тақдирда низо Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ кўриб чиқиш учун суд органларига ўтказилади.

17. Якунловчи қоидалар

17.1. Мазкур шартноманинг 14.3-бандини истисно қилган ҳолда, ушбу шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш Томонларнинг ўзаро келишуви бўйича ёки Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ суд тартибида амалга оширилиши мумкин.

17.2. Ушбу шартномага барча ўзгартириш ва қўшимчалар Томонлар имзолаган қўшимча битим тарзида ёзма шаклда расмийлаштирилади.

17.3. Ушбу шартнома ҳар қайси Томон учун бир хил юридик кучга эга бўлган уч нусхада тузилди.

 

Томонларнинг манзиллари, реквизитлари ва имзолари:

 

Банк:

Филиалнинг тўлиқ номи

Филиалнинг индекси, манзили, телефон рақамиБанк ревизитлари

Банк филиалининг СТИР рақами

Филиал бошқарувчисининг Ф.И.О.

имзо ____________

М.Ў.

Қарз олувчи:

Қарз олувчининг Ф.И.О.

Қарз олувчининг индекси, манзили ва телефон рақами

Қарз олувчининг туғилган санаси

Қарз олувчининг туғилган жойиҚарз олувчининг СТИР рақами

имзо _____________

Биргаликда қарз олувчи: Биргаликда қарз олувчининг Ф.И.О.

Биргаликда қарз олувчининг индекси, манзили телефон рақами

Биргаликда қарз олувчининг туғилган санаси

Биргаликда қарз олувчининг туғилган жойи

Биргаликда қарз олувчининг СТИР рақами имзо_________________

Қонун асосида ипотека билан таъминланган ипотека кредити ажратиш тўғрисида шартномаси

Аҳолининг уй-жой шароитларини янада яхшилаш, фуқароларнинг ҳаёт даражаси ошишда ипотека кредитларининг ўрни беқиёс бўлиб, кредитлашнинг ушбу тури босқичма-босқич ривожланиб, такомиллашиб бормоқда. 

Ипотека муносабатларида низолар, тушунмовчиликлар келиб чиқмаслиги ипотека шартномаларининг тўлиқ ва ҳар томонлама мукаммал тузилишига бевосита боғлиқ.

Шу сабабли мазкур шартнома намунаси тайёрланган бўлиб, намунадаги сўровномаларни аниқ, равон ва турлича талқин қилинмайдиган сўзлардан фойдаланган ҳолда тўлдирилиши, келгусида низолар келиб чиқишининг олдини олади.