O‘z-o‘ziga huquqiy xizmat ko‘rsatish “Legal Tech” tizimi

Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган ер участкаси ва бино-иншоатлар учун пуллик компенсация ундириш тўғрисида даъво аризаси

Hujjat tavsifi
Тарафларнинг реквизитлари
Даъво ариза мазмуни

Yuklab oling

 

Фуқаролик ишлари бўйича Даъво ариза берилаётган суд жойлашган ҳудуд номи туманлараро (туман) судига

 

Даъвогар:

 

 

 

Даъвогарнинг Ф.И.О. си

Даъвогарнинг доимий яшаш манзили

Даъвогар билан боғланиш учун телефон рақами

Жавобгар:

Жавобгар ташкилотнинг номи

Жавобгар ташкилотнинг манзили

Жавобгар ташкилотнинг СТИР рақамиЖавобгар ташкилот билан боғланиш учун телфон рақами

 

ДА ʼ В О А Р И З А

(Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган ер участкаси ва бино-иншоатлар учун пуллик компенсация ундириш тўғрисида)

Менга тегишли бўлган Бузилишга тушган ер участкаси жойлашган манзил манзилида жойлашган, кадастр рақами Бузилишга тушган ер участкасининг кадастр рақами бўлган Бузилишга тушган ер участкасининг ҳажми кв.метр ер майдони ҳамда кадастр рақами Бузилишга тушган бино-иншоотнинг кадастр рақами бўлган Бузилишга тушган бино-иншоотнинг майдони ҳажми кв.метр бино-иншооти мавжуд. Ушбу ер участкаси ва бино-иншоатларим Ер участкаси ва бино-иншоатларни бузишга қарор чиқарган ташкилот номининг Бузиш тўғрисида қарор чиқарилган санадаги Бузиш тўғрисида чиқарилган қарор рақами-сонли қарорига асосан давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун бузилишга тушган.

Бузилишга тушган ер участкаси ва бино-иншоатларимим Бузилишга тушган йэр участкаси ва бино-иншоатларни баҳолаган ташкилот номи ташкилоти томонидан Баҳолаш ўтказилган сана да Баҳолаш натижасига кўра йэр участкаси ва бино-иншоатларнинг қиймати сўмга баҳоланган.

Шунга мувофиқ мен компенсация пулларини тўлаб беришни сўраб бир неча маротаба Жавобгарга мурожаат қилдим. Бироқ, ҳозирги кунга қадар Жавобгар томонидан менга тўланиши лозим бўлган компенсация пуллари тўлаб берилмади.

Фуқаролик кодексининг 206-моддасида қуйидаги норма белгилаб қўйилган: «Давлат органининг мулкдорнинг мол-мулкини олиб қўйишга бевосита қаратилмаган қарори муносабати билан, шу жумладан мулкдорга қарашли уй, бошқа иморатлар, иншоотлар ёки экинлар жойлашган ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги қарори муносабати билан мулк ҳуқуқининг бекор қилинишига қонунда белгиланган ҳоллар ва тартибдагина йўл қўйилади, бунда мулкдорга олиб қўйилган мол-мулкка тенг қимматли мол-мулк мулк ҳуқуқи асосида берилади ва унинг кўрган бошқа зарарлари тўланади ёки мулк ҳуқуқи бекор қилиниши билан етказилган зарар тўла ҳажмда тўланади».

Уй-жой кодексининг 29-моддасида «Юридик шахсга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган уй, бошқа иморатлар, иншоотлар, дов-дарахтлар жойлашган ер участкаси олиб қўйилган ҳолда унга аввалгисига тенг қийматли мол-мулк берилади ва етказилган бошқа зарарлар ўрни қопланади ёхуд давлат ёки жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаси олиб қўйилиши оқибатида етказилган зарар тўлалигича қопланади» деган қоида белгиланган.

Ер кодексининг 37-моддасида шундай норма мавжуд: жисмоний ва юридик шахсларга тегишинча мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш, доимий эгалик қилиш, доимий фойдаланиш, муддатли (вақтинча) фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини ёки уларнинг қисмларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш қонунда назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

29.06.2022 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг «Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари ўғрисида»ги Қонуннинг 23-моддасида  Ер участкаси олиб қўйилиши муносабати билан бериладиган компенсациялар белгиланган бўлиб, унга кўра қуйидагилар компенсация қилинади:

олиб қўйилган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектларининг бозор қиймати;

олиб қўйилган ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати (бундан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларига бўлган ижара ҳуқуқи мустасно);

олиб қўйилган ер участкасида жойлашган кўп йиллик дов-дарахтларнинг бозор қиймати;

кўчиш, шу жумладан бошқа кўчмас мулк объектини вақтинчалик ижарага олиш билан боғлиқ харажатлар;

ер участкасидан ва унда жойлашган кўчмас мулк объектларидан фойдаланишдан олиниши мумкин бўлган бой берилган фойда (бунда ер участкаси ва унда жойлашган кўчмас мулк объектлари бўшатиб қўйилган пайтдан эътиборан аввалги фаолиятни тиклашга қадар бўлган, бироқ бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатдаги фойда ёки мавсумий ҳосилдан олиниши мумкин бўлган фойда ҳисобга олинади);

ҳуқуқ эгасининг қонунчиликда ёки келишувда назарда тутилган бошқа харажатлари ва зарарлари.

Ер участкаси олиб қўйилганлиги муносабати билан ҳуқуқ эгасига ноқулайликлар келтириб чиқарилганлиги учун компенсация сифатида ер участкасида жойлашган кўчмас мулк бозор қийматининг беш фоизи миқдорида бир марталик тўлов амалга оширилади.

Қонуннинг 24-моддасида бериладиган компенсация турлари ва манбалари кўрсатилган. Бериладиган компенсация турлари қуйидагилардан иборат:

пул маблағлари,шу жумладан турар жойларни ва яшаш учун мўлжалланмаган жойларни вақтинчалик ижарага олиш учун пул маблағлари;

бошқа кўчмас мулк объектини мулк қилиб бериш;

келишувда назарда тутилган компенсациянинг бошқа турлари.

Тарафларнинг келишувига кўра ҳуқуқ эгасига кўчмас мулк объектларининг баҳолаш қиймати ҳисобга олинган ҳолда компенсациянинг бир неча турлари берилиши мумкин.

Юқорида келтирилган маълумотларга асосланган ҳолда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 188-191-моддаларига, Фуқаролик кодексининг 206-моддаси, Уй-жой кодексининг 29-моддаси, Ер кодексининг 37-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуннинг 23-24-моддаларига асосан, Суддан

СЎ Р А Й М И З:

1. Даъво аризасини иш юритувига қабул қилишингизни.

2.Даъвогар Даъвогарнинг Ф.И.О. си га тегишли бўлган ер участкаси ва унда жойлашган бино-иншоотлар, дов-дарахтларнинг давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан Даъвогарга баҳолаш ҳисоботида келтирилган Баҳолаш натижасига кўра йэр участкаси ва бино-иншоатларнинг қиймати сўм компенсация ундириб беришингизни.

3.Суд харажатларини жавобгардан ундириб беришингизни.

 

Иловалар:

1.Шахсни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;

2.Баҳолаш ҳисоботидан нусха;

3. Давлат божи ва почта ҳаражатлари тўланганлиги квитанцияси;

4. Кадастр ҳужжати нусхаси;

6. Шартнома ва тўлов топшириқнома.

 

 

Ариза санаси: Даъво аризаси берилган сана

 

Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган ер участкаси ва бино-иншоатлар учун пуллик компенсация ундириш тўғрисида даъво аризаси