Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Ходимни рағбатлантириш тўғрисидаги буйруқ реквизитлари

Ҳужжат тавсифи
Ходимни рағбатлантириш тўғрисидаги буйруқ реквизитлари
Тарафлар
Ариза мазмуни

Юклаб олинг

Ходимни рағбатлантириш тўғрисидаги буйруқдан намуна

 

 

БУ Й Р У Қ

 

Буйруқ чиқарилган сана

Буйруқ рақами-сон

Буйруқ қабул қилинган жой ш.

 

 

Рағбатлантириш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 299-моддасига биноан,

Ишдаги ютуқлар учун ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари қўлланилиши мумкин. Рағбатлантириш турлари, уларни қўллаш тартиби жамоа келишувларида, жамоа шартномасида, ички меҳнат тартиби қоидалари ҳамда меҳнат тўғрисидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ва меҳнат шартномасида белгиланади.

Ўзига нисбатан интизом ҳақидаги уставлар ва низомларнинг амал қилиши татбиқ этиладиган ходимларга нисбатан рағбатлантириш турлари, уларни қўллаш тартиби интизом тўғрисидаги тегишли уставлар ва низомларда белгиланади.

Ходимлар меҳнат соҳасида жамият ва давлат олдидаги алоҳида хизматлари учун давлат мукофотларига тақдим этилиши мумкин.

Иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар ва меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилган бошқа тўловлар рағбатлантириш турлари жумласига кирмайди. Интизомий жазонинг амал қилиш муддати ичида интизомий жавобгарликка тортилган ходимларга меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилган мукофотларни тўлаш тўғрисидаги масала мукофотлаш ҳақидаги тегишли низомларда ҳал қилинади.

Интизомий жазонинг амал қилиш муддати ичида ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари, шу жумладан меҳнатга ҳақ тўлаш тизимига кирмайдиган ва меҳнат натижаларига асосланмаган мукофотлар ҳам (байрамлар, шу жумладан касб байрамлари, юбилейлар муносабати билан ва ҳоказолар) қўлланилмайди.

Меҳнат кодексининг мазкур моддасига биноан,

БУЮРАМАН

1. Ходим ишлаб турган ташкилот номи ва унинг (ташкилотнинг) ташкилий ҳуқуқий шаклининг Ходим ишлаётган бўлим (таркибий тузулма) номи бўлимида Ходимнинг лавозими лавозимида меҳнат фолиятини юритаётган Ходимнинг Ф.И.О.си,узоқ йиллардан бери самарали меҳнат фаолиятини юритиб келаётганлиги, мазкур фаолияти давомида берилган топшириқларни ўз вақтида бажариб, ички-меҳнат тартиб қоидаларига оғишмасдан риоя қилаётганлигини эътиборга олиб ҳамда юбилей 50 ёшга тўлганлиги муносабати билан, Ходимни мукофотлаш тури эълон қилинсин ҳамда бир марталик Ходимга берилгагн пул миқдори миқдордаги пуллик мукофот берилсин.

2. Молия иқтисод бўлими тегишли тўловларни амалга оширсин

Асос: Буйруқни асослантирувчи ҳужжатлар

Буйруқ чиқарган шахснинг лавозими

_____________

(имзо)

Буйруқ чиқарган шахснинг Ф.И.О.си

Буйруқ билан танишдим

Ходимнинг лавозими

_____________

(ходим имзоси)

Ходимнинг Ф.И.О.си

Ходимни рағбатлантириш тўғрисидаги буйруқ реквизитлари