Фуқаролик ишлари бўйича Даъво аризаси берилаётган суднинг номига
Даъвогар: Даъвогарнинг Ф.И.Оси
Даъвогарнинг доимий яшаш манзили
Даъвогарнинг телефон рақами
Даъвогарнинг электрон манзили
Жавобгар: Жавобгар ташкилотнинг номи
Жавобгарнинг манзили
Жавобгарнинг СТИР рақами
Жавобгарнинг телефон рақами
Жавобгарнинг электрон манзили
ДАЪВО АРИЗАСИ
(Иш берувчининг ишга қабул қилишга оид ҳаракатларини қонунга хилоф деб топиш ва етказилган зарарларни ундириш тўғрисида)
Мен Даъвогарнинг Ф.И.Оси олий маълумотли фуқароман, Даъвогар таълим олган муассаса ва йўналиш номи йўналиши бўйича муваффақиятли тарзда тамомлаганман.
Даъвогар иш сўраб мурожаат қилган сана куни Жавобгар ташкилотнинг номи (кейинги ўринларда – жавобгар)га иш сўраб мурожаат қилганман. Ўша вақтда корхона раҳбарияти бўш иш йўқлигини маълум қилгач, мен ёзма равишда ариза бериб, мени ишга қабул қилмаслик сабабларини расмий жавоб хати билан билдиришларини сўраганман. Натижада, Жавобгар расмий жавоб хати берган сана куни менинг манзилимга жавобгарнинг расмий жавоб хати келиб тушди ва ушбу хатда ҳозирги вақтда бўш иш ўрни бўлмаганлиги сабабли мени ишга қабул қилиш имконсиз эканлиги билдирилган.
Шундан сўнг, мен туманимиздаги Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимига мурожаат қилдим ва менга маълум бўлишича, жавобгар Жавобгар ташкилотнинг номида аслида бўш лавозимлар бўлган экан. Бандлик бўлимининг Бандлик бўлимининг хати берилган санадаги хатига кўра Жавобгар томонидан яширилган лавозим номи лавозими бўш бўлган. Менинг Даъвогар таълим олган муассаса ва йўналиш номи йўнилиши бўйича олий маълумотга эга эканлигим, ушбу бўш лавозимларда ишлашга ҳуқуқим борлигини тўлиқ тасдиқлайди деб ҳисоблайман.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 119-моддасига асосан ишга қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад этишга йўл қўйилмайди. Мен жавобгарнинг унда менинг маълумотим ва мутахассислигимга мос бўш иш ўринлари бўла туриб, ушбу иш ўринларини яширган ҳолда ишга қабул қилишни рад этганлигини ғайриқонуний ҳаракат деб ҳисоблайман.
Меҳнат кодексининг 320-моддаси биринчи қисмига асосан иш берувчи ходимни меҳнат қилиш имкониятидан ғайриқонуний равишда маҳрум этишнинг барча ҳолларида у олмаган иш ҳақининг ўрнини унга қоплаши шарт. Ушбу модданинг иккинчи қисмига кўра, агар иш ҳақи ишга қабул қилиш ғайриқонуний равишда рад этилганлиги натижасида олинмаган бўлса, иш берувчида бундай мажбурият юзага келади.
Яъни, агарда жавобгар менга нисбатан ушбу ғайриқонуний ҳаракатни содир этмаганда, мен Даъвогар иш сўраб мурожаат қилган сана кунидан ишга қабул қилинган ва бугунги кунга қадар бажарган меҳнатим учун ойлик иш ҳақи олган бўлар эдим.
Юқоридагиларга ва ФПКнинг 2701–2705-моддаларига асосланиб, суддан:
– жавобгарнинг мени ишга қабул қилишни рад этишга оид хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф деб топишни;
–жавобгардан менинг ҳисобимга ишга қабул қилиш ғайриқонуний равишда рад этилганлиги натижасида Даъвогар иш сўраб мурожаат қилган сана дан бугунга қадар олинмаган иш ҳақи тўловларини ундириб беришни сўрайман.
Даъво ариза берилган сана